Latest news

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  12 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан" News

Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"

ПРО-Лига 7-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





"Бугун тенг кучга эга икки жамоа ўртасида қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз футболчилари биринчи бўлимда юзага келган яққол вазиятлардан фойдалана олишмади. Биласизми, биринчи бўлимнинг ўзида 4-5 та голли вазиятларни йўққа чиқардик. Мураббий сифатида бугунги натижа учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

Ҳар доим айтганман, вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз. Бугун ҳам кўрганингиздек, ўзимизда юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда бошқа ўйин бўларди.

Мўйдин Мамазулумов нега асосий таркибда тушмади? Энди эътибор берган бўлсангиз Мамазулумов аввалги ўйинларимизда заҳирадан майдонга тушиб ўйинимизни кучайтирган. Айнан у гол киритган учрашувларимизда заҳирадан ўйинга қўшилган. Тўғриси, Мўйдиннинг ёшини ҳам инобатга олиш керак. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамизда ҳам иккинчи бўлимда Мўйдин Мамазулумовни заҳирадан тушириб, ўйинимизни кучайтириш эди" - дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика