Latest news

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  102 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Анвар Бердиев: "Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак" News

Анвар Бердиев: "Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Турон" – "Шўртан" (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ва футболчиси Абдуғани Камолов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида 

- Ҳаммани Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Футболчиларимизга ажойиб ўйин кўрсатишгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди. Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак. Худога шукрки, футболчилар шуни тўғри тушуниб, майдонда бор кучини сарфладилар. Мухлисларимизга ҳам раҳмат!

- Иккинчи тайм аввалида бирданига 3 футболчини алмаштирдингиз. Бу уларнинг ўйинидан қониқиш қилмаганингиздан далолат берадими?

- Йўқ, биринчи таймда кам ўйин амалиётига эга футболчиларни ўйнатишга ҳаракат қилдик. Ўйин боришига қараб ўзгаришлар қилдик. Худога шукрки, қилган ўзгаришларимиз самара берди. 

- Тожикистонлик легионерларнинг ўйини борасида нима дея оласиз?

- Жамоага янги келган ҳар бир футболчи қийинчиликка учрайди. Ўйлайманки, озроқ вақт керак. Улар истеъдодли футболчилар.

"Ўйин қийин ўтишини билардик. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва мураббийимиз кўрсатмаларини тўлиқ бажардик. "Шўртан"га қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Муҳими, Кубок баҳсидаги биринчи ғалабамизни қўлга киритдик. Худо хоҳласа кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз деган умиддаман.

Илгари ҳимояда ўйнардим, ҳозир вингер бўлиб ўйнаяпман? Ҳа, асосан, ҳимояда ўйнайман. Бироқ тактикага қараб, ўйнайвераман. Асосийси, жамоамга фойдам тегса бўлгани", – деди Абдуғани Камолов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика