UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  0 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

Анвар Бердиев: "Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Турон" – "Шўртан" (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ва футболчиси Абдуғани Камолов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида 

- Ҳаммани Рамазон ойи билан муборакбод этаман. Футболчиларимизга ажойиб ўйин кўрсатишгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди. Кубокда кейинги босқичга чиқиш масаласини уйдаги ўйинларда ҳал этиш керак. Худога шукрки, футболчилар шуни тўғри тушуниб, майдонда бор кучини сарфладилар. Мухлисларимизга ҳам раҳмат!

- Иккинчи тайм аввалида бирданига 3 футболчини алмаштирдингиз. Бу уларнинг ўйинидан қониқиш қилмаганингиздан далолат берадими?

- Йўқ, биринчи таймда кам ўйин амалиётига эга футболчиларни ўйнатишга ҳаракат қилдик. Ўйин боришига қараб ўзгаришлар қилдик. Худога шукрки, қилган ўзгаришларимиз самара берди. 

- Тожикистонлик легионерларнинг ўйини борасида нима дея оласиз?

- Жамоага янги келган ҳар бир футболчи қийинчиликка учрайди. Ўйлайманки, озроқ вақт керак. Улар истеъдодли футболчилар.

"Ўйин қийин ўтишини билардик. Биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва мураббийимиз кўрсатмаларини тўлиқ бажардик. "Шўртан"га қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Муҳими, Кубок баҳсидаги биринчи ғалабамизни қўлга киритдик. Худо хоҳласа кейинги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқамиз деган умиддаман.

Илгари ҳимояда ўйнардим, ҳозир вингер бўлиб ўйнаяпман? Ҳа, асосан, ҳимояда ўйнайман. Бироқ тактикага қараб, ўйнайвераман. Асосийси, жамоамга фойдам тегса бўлгани", – деди Абдуғани Камолов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика