Анвар Бердиев: "Ким Бо Йонгнинг ўрнига иккинчи даврада футболчи олишга ҳаракат қиламиз"
		
		15 may 2022 10:41
        News	
	 
				 
				Анвар Бердиев: "Ким Бо Йонгнинг ўрнига иккинчи даврада футболчи олишга ҳаракат қиламиз"
"Ўйинни кўрдинглар осон бўлгани йўқ. Шундай қийин учрашувда йигитлар ирода кўрсатишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга, клубимиз раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз", - дейди Анвар Бердиев.
"Ғалаба билан барчани табриклайман. Рақиб яхши шаклланган жамоа эди. Жамоавий ўйин ҳисобига ғалаба қозондик. Албатта фаолиятимда шунга ўхшаш голлар бўлган. Ҳар бир голнинг қадри ўзгача", - дейди Аъзам Алиев.
- Рақиб сафидаги Микола Агапов борасида ҳимоячиларга кўрсатма берганмидингиз?
- "Машъал"нинг "Андижон"га қарши ўйинини стадиондан кузатдим. Микола Агапов яхши ҳужумчи эканлигини, вазиятлардан фойдаланиб кетиши мумкинлигини ҳимоячиларга айтгандим. Ўша вазиятни яна кўриб чиқамиз. Камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.
- Ўйин якунида мухлислар Ким Бойонг билан хайрлашишди. У жамоани расман тарк этди. Трансферлар вақтида унинг ўрнига бошқа футболчи олишни режалаштиряпсизми?
- Иккинчи даврада футболчилар оламиз. Ҳозирда таркибимиздаги қанот ҳужумчиларининг ҳаммасида жароҳат бор. Шунга қарамай шогирдларим ирода кўрсатишди. Улардан мамнунман.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments