Latest news

08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  0 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  15 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1

Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади" News

Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун эрта гол ўтказиб юбордик ва футболчиларимиз гўёки чарчаб қолишгандек кўринишди. Ягона ўйин тақдирини ҳал этди. "Пахтакор" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев бугунги учрашув ҳақида.


- "Шўртан"га вазиятларни яхши якунлай оладиган ҳужумчи етишмаётгандек...

- Биз ўз имкон даражамиздан келиб чиқиб футболчиларни таклиф этдик. Футболчиларимизга ўзига бўлган ишонч етишмаётгандек. Футболчиларимиз ҳали ёш ва кейинги учрашувларда камчиликларни тўғрилаймиз. Кейинги учрашувларни Ғузорда ўтказамиз.

- Жамоангиз бугун фақатгина қанотдан оширилган паслар орқали ҳужум қилди, рақиб дарвозабони эса бундай пасларни осонлик билан бартараф этди. Айнан мана шундай вазиятда жамоага лидер етишмагандек туюлди...

- Вақт кам қолгани учун футболчиларимиз шошиб қолишди. Шахсан мен ҳам бундай футбол ўйнашга қаршиман. Устига-устак йигитлар чарчаб қолишди ҳам. Гапингиз тўғри, узун паслар рақиб дарвозабонига қулайлик яратиб берди.

- Бугун "Пахтакор" омад эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсизми?

- Омад ҳам кучлиларга кулиб боқади. Ўтган турда "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири "Нефтчи"ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб келди. Айтганимдек, футболчиларимизга бироз ишонч етишмади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика