Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Анвар Бердиев бутсаларини михга илди News

Анвар Бердиев бутсаларини михга илди

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчларидан бири бўлган Анвар Бердиев нихоят футболчилик фаолиятини якунлади.

41 ёшли Бердиев жорий мавсум ҳам яшил майдонда кўриниш бераётганди. У ПРО-Лига вакили “Истиқлол” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсумнинг биринчи қисми якунига етгач, Анвар Бердиев бутсаларини михга илишга қарор қилди. Сабаби унга “Истиқлол” раҳбарияти томонидан мураббийлар штабига ўтиш таклифи бўлганди. Собиқ ҳужумчи ҳеч иккиланиб ўтирмасдан, миллионлар ўйинидаги янги саҳифасини очишни маъқул топди.

Чунки “Истиқлол”ни Бердиевга яхши таниш бўлган Сергей Лебедев бошқариб келаётганидан хабарингиз бор. Ушбу собиқ футболчилар ўз вақтида “Нефтчи” жамоасининг олтин даврларида яшил майдонда бирга харакат қилишганди. Шу боис бўлса керак, Лебедев ҳам мураббий сифатида ёнида Бердиевдек собиқ футболчининг борлиги зарар қилмаслигини тушуниб етган. Бунгача Сергей Элфератовичга мураббийлар штабида дарвозабонлар устози Баҳодир Шамшиддиновнинг бир ўзи ёрдам бериб келаётганди. Эндиликда уларнинг қаторига Бердиев ҳам қўшилди. Айтиш лозимки, Анвар Бердиев “С” мураббийлик лицензиясига эга.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика