Latest news

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  18 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

Анвар Бердиев: "Бундай майдонда ҳаттоки машғулот ўтказишга ҳам қаршиман" News

Анвар Бердиев: "Бундай майдонда ҳаттоки машғулот ўтказишга ҳам қаршиман"

Про лиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Бухоро" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Жанговар дуранг гувоҳига айландик. Ғалабага яқин эдик, дея оламан. Оддий хатоларимиз эвазига дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Жамоам гол уришга қийналди. "Арал Самали" ҳам мухлислари кўз ўнгида яхши ҳаракат қилди. Ишқибозларимиздан узур сўрайман. "Бухоро" дурангни ўйлаб эмас, ғалаба учун ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимдаги ўйинни кўрсатсак олдимизга қўйилган мақсадга эришса бўлади".

- Стадиондаги муҳит ва майдон ҳақида фикрингиз қандай?
- Тўғриси бундай майдонда бирорта машғулот ўтказмаганмиз. Бунга ўзим ҳам қаршиман. Футболчилар эҳтиёт бўлиб шуғулланишди. Ушбу майдонда бир кун машғулот ўтказиб ўйинга чиқдик. Шунга қарамасдан шогирдларим иккинчи бўлимда кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Олдинга қараб интилишимиз керак. Бу ўйин тарихга айланди.

- "Бухоро" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотди?
- Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар юзага келтирдик. Кўрган бўлсангиз бир вазиятда тўп дарвоза устунига тегди. "Бухоро" икки очко йўқотди.

- Ўйиннинг навбатдаги қисмида ёғишни бошлаган ёмғир қанчалик таъсир қилди?
- Иккита жамоа ҳам бир ҳил шароитда ўйнади. Ёмғир футболчиларга қийинчилик қилмади. Футболчиларни руҳий босимдан олиб чиқиб кетиш қийин бўляпти.

- Рақиб сафидаги қайси футболчиларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
- "Арал Самали"нинг ҳужумчилари Наврўз Алимов ва Азамат Алланиёзовни яхши биламан. Ҳеч кимни ажратмоқчи эмасман. Агарда рақиб шундай шижоат билан ўйнаса кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади.

- Футболчилик фаолиятингизни катта қисмини водийда ўтказгансиз. Мураббийликни ҳам Фарғонанинг "Истиқлол" жамоасида бошладингиз. Бошқа жамоада, муҳитда ишлаш қандай бўляпти?
- "Бухоро"да ёрдамчи сифатида иш бошлагандим. Лекин нима учун Даврон Файзиевни истеъфога чиқаришди билмайман. Клубдагилар яхши шароитлар яратиб беришяпти. Қашқадарё футболидан чиқиб водийда ўйнадим. Ҳаммаси тарихда қолди. Айни пайтда бор эътиборим "Бухоро" жамоасига қаратилган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика