Latest news

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

Анвар Бердиев: “Биз ҳар бир рақибга қарши астойдил тайёргарлик кўрамиз” News

Анвар Бердиев: “Биз ҳар бир рақибга қарши астойдил тайёргарлик кўрамиз”

Про лига 16-турининг қолдирилган беллашувида “Турон” ўз майдонида “Янгиер-Қурувчи” (2:0) жамоасидан устун келди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев иштирок этди. 

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Аввал таъкидлаганимдек, Про лигада ўткинчи ўйинлар қолмаган. Ўз мухлисларимиз қаршисида қийин ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. 

- “Янгиер” дарвозасини ишғол қилган Сергей Морозов аввалги баҳсда захирада қолдирилганди. Бунга нима сабаб бўлганди?

- Таркибдаги барча футболчилар мен учун бирдек. “Машъал”нинг имкониятларини билганим сабабли, Морозовни захирада қолдиргандим. “Янгиер” билан беллашувда у асосий таркибда майдонга тушди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Бир сўз билан айтганда Морозов жамоага керакли футболчи ҳисобланади. Шахсан мен унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман.

- Охирги ўйинларда Абдурашидов ва Абдураимов ўйинида пасайиш кузатилаётгандек. Ёки уларда жароҳат борми?

- Биласизми, Абдураимовга келсак, жароҳатдан энди тузалиб сафга қайтди. “Машъал” билан беллашувда ҳам жароҳати билан охиригача ўйнади. “Янгиер”га қарши учрашувда ҳам оғриқни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилди. Мен Абдурашидов ва Абдураимовнинг ҳаракатларидан қониқдим. 

- Жамоа навбатдаги учрашувга қадар 3 кун бор. Бу вақт давомида жамоангизни тикланиши учун етарли вақтми?

- Ҳа, албатта, 10 сентбрь куни ўйнаймиз. Мураббийлар штаби билан ортда қолган баҳсни таҳлил қилиб, тайёргарлик кўрамиз. 

- Жамоа “Андижон” билан уч маротаба ўйнади ва ҳаммасида мағлуб бўлди. Кейинги босқичда ҳам ушбу жамоага қарши тўп тепади. Балки шу ўйинларда “Турон” рақибини мағлубиятга учрата оладими?

- Биласизми, ҳар бир ўйин тарих дейиш мумкин. Чиндан ҳам “Андижон”га қарши ўтказилган беллашувларда ютқаздик. Олдинда яна икки бор тўқнаш келамиз ва уларда муваффақият қозонишга уринамиз. Биз кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар, астойдил тайёргарлик кўрамиз. У хоҳ “Андижон” бўлсин, хоҳ бошқаси. Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда тайёрланамиз.

- Ижтимоий тармоқларда “Локомотив” футболчиси Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда аралашиб қолгани айтилмоқда. Бунга муносабатингиз қандай?

- Тўғриси, бу нарса футболчининг виджонига боғлиқ. Бу ҳалол пул топиш эмас. Мен буни қоралайман ва уни ҳазм қила олмайман. Айтайлик, шуни ортидан яхши пул топди, лекин бошқа томондан у янада катта бўлиб чиқиб кетади. Бу менинг шахсий фикрим. Бу нарсалар уларнинг ўзлари жавоб беришсин. “Локомотив” раҳбарияти буни шундай қолдирмайди деб ўйлайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика