Latest news

15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  0 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   59 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  41 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  19 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  13 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4

Антонио Конте: "Терма жамоадаги кайфият ва муҳит менга ёқмоқда" News

Антонио Конте: "Терма жамоадаги кайфият ва муҳит менга ёқмоқда"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Финляндияга қарши ўртоқлик беллашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Биз ишлашда давом этамиз. Ўйиндан-ўйинга тайёр ҳолатга тушиб боришимиз лозим. Жамоамиз ўтказилган иккита ўртоқлик баҳсида ғалаба қозонди. Бельгияга қарши учрашувга эса бир ҳафта вақт қолди. Бу вақт мобайнида жамоавий ўйин тезлиги ва тактик жиҳатларга эътибор қаратиб, улар устида ишлаймиз. Шуни бемалол айтишим мумкинки, терма жамоада ажойиб футболчилар йиғилишган. Бу каби мусобақада кийиниш хонасида жамоанинг кайфиятига кўп нарса боғлиқ бўлади. Ҳозирча менга жамоа кайфияти, муҳит ёқмоқда. Умид қиламанки, биз керакли натижага эришамиз. Бу мен учун эмас, футболчиларнинг ўзлари учун аҳамиятли. Биз етарлича вазиятлар содир этмоқдамиз. Аммо яққол вазиятлардан кўра қийинроқ паллада гол киритмоқдамиз. Лекин мен футболчиларга эътироз билдира олмайман. Улар жуда катта куч билан меҳнат қилишмоқда ва майдонда борларини бериб жон куйдиришмоқда. Биз аста-секин ўйиндан-ўйинга янги мақсадлар сари одимлашимиз керак. Ҳозирданоқ олдимизда аниқ бир мақсад қўйиш шарт эмас. Қаергача боришимизни ўшанда кўрамиз. Муҳими, Европа чемпионатини афсусланмасдан якунлашимиз лозим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика