Latest news

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  2 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Антон Вальдемар Германия терма жамоаси сафида Россияга бориши мумкин News

Антон Вальдемар Германия терма жамоаси сафида Россияга бориши мумкин

"Ганновер" ҳимоячиси Вальдемар Антон "Вольфсбург"га қарши ўйинда мавсумдаги ўзининг 18-учрашувини ўтказди.

Футболчи 19та ўйиндан фақат биттасида ўйнамади холос. 16-турда Бременда бўлган "Вердер"га қарши баҳсда майдонга тушмаганди. Ўша баҳсда унинг жамоаси 0:4 ҳисобида ютқазганди. Энди Антон жамоа сафида бу мавсум энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиб олди.

Сўнгги турда Вальдемар ҳимоядаги ўзгаришлар туфайли ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилди. Универсаллик – ёш футболчининг устун жиҳатларидан бири.

Германия матбуоти ўсиб келаётган ёш ҳимоячини Пер Мертезакер билан таққослашда давом этмоқда. У ҳам фаолиятини "Ганновер"да бошлаган, ҳозир эса "Арсенал"да ўйнамоқда.
"Пер - суперфутболчи. У оддий ва аниқ ўйнайди, барча унинг нимага эришганини барча билади. Албатта, ундан кўп нарса ўрганганман. У билан таққослашлари мени хурсанд қилади" – дейди Вальдемар.

Германия нашрлари Антонни Германия терма жамоаси сафида Россияга бориши мумкин бўлганлар қаторида тилга олмоқда. "Албатта, терма жамоада ўйнашни барча хоҳлайди, бу менинг мақсадим. Аммо бунинг учун янада кучли бўлишим ва ўз вақтимни кутишим керак" – дейди у.



"Киль" ярим ҳимоячиси Мануэль Янцер жароҳатини даволашни давом эттирмоқда. Ноябрь ойи охирида жароҳатига қарамай у клуби билан 2019 йилга қадар шартномасини узайтирди. "Жароҳатига қарамай Мануэль доим биз учун қанчалик муҳим эканлигини исботлаб келган. У жангчи, ҳар доим зарбага тайёр. Шу сабабли ҳам унга ишонамиз" – дейди клуб спортдиректори Ральф Бекер.

"Шартномани узайтириш менга бемалол ва янги куч билан жароҳатимни даволаш имкониятини беради" – дейди Мануэль.


Владислав Гойхман

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика