Latest news

08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  2 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8

Антиқаҳрамондан суперқаҳрамонга айланган тожик "Рамос"и, регбича зарбалар. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" баҳси нимаси билан ёдда қолди? News

Антиқаҳрамондан суперқаҳрамонга айланган тожик "Рамос"и, регбича зарбалар. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" баҳси нимаси билан ёдда қолди?

Гарчанд U-23 Осиё Кубоги ниҳоясига етган бўлса-да, Ўзбекистонда футбол давом этади.

Суперлига клублари бироз муддат танаффусдан сўнг яна чемпионатда ўз иштирокини бошлади. 12-турнинг дастлабки икки ўйинидан сўнг кеча ҳам яна шунча баҳс орқали чемпионат учрашувлари давом эттирилди. Улардан бири яқинда миллий терма жамоа иштирок этган Намангандаги "Навбаҳор" — "Металлург" учрашуви бўлса, иккинчиси бир неча кун илгари барчанинг диққат марказида бўлган стадионда бўлиб ўтган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" тўқнашуви эди. Хўш, пойтахтдаги ўйин нимаси билан ёдда қолди?


Билетлар бисёр, одамлар қани?

Бир неча кун илгари мазкур муҳташам майдонга қадам ранжида қилиш минглаб юртдошларимизнинг армонига айланди. Амал-тақал қилиб, учрашув чиптасини қўлга киритган кўпгина томошабинлар ҳам чўнтагидаги ҳамёнини вазн ташлашига рози бўлганди. Кечаги ўйин орқали эса футбол шинавандалари фақатгина финални кўзлашгани кўриниб қолди. Аслини олганда, бу гапга ҳайратланаётган стикер қўйиш маънили эмас, сабаби чемпионатнинг кўпгина ўйинларида қимматли вақтини ажратган ҳолда ташриф буюрган томошабинлар қаршисидаги бўм-бўш ўриндиқлар билан дийдорлашганча учрашувларни кузатишига ўрганиб қолганмиз. Қолаверса, "Бунёдкор" учрашув аввалида 9, қўқонликлар эса 11-ўринни банд қилишганди ва бу ҳам ўйинга бўлган эътибор яқинда трентга айланган шакар ва буханка нон сингари қийматга эга бўлолмасди.


Антиқаҳрамондан суперқаҳрамонга айланган Эргашев

"Қалдирғочлар" сардори ўйин давомида унчалик кўп кўзга ташланмади, баъзи вазиятларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. Аммо унинг катта саҳна марказидан ўрин олишига сўнгги 5-6 дақиқа кифоя қилди. Гол урилишидан барча умидини узиб, нурсиз дурангга рози бўлаётган бир паллада водийликлар мезбонларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, олдинга юриш қилди. Жавоҳир Сиддиқов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва марказдан жон-жаҳди билан югуриб келаётган шеригига тўпни узатди. Чорасиз қолган Эргашев эса Хожимирзаевни қоидабузарлик билан тўхтатиб қолишга мажбур бўлди. Ҳакам ВАРга қулоқ тутди ҳамда 11 метрли нуқтага ишора қилди. Йосович эса бундай туҳфани мамнуният билан ижро этди. Дарвоқе, марказий ҳимоячи бу қоидабузарликгача бош ҳакамнинг сариқ рангдаги совғаси билан сийланганди, шу боис бўлса керак, Раҳимбек Каримов ушбу вазиятда чўнтагига қўл солишни истамади. Эргашев учун трагедик якун бўлиши мумкин эди, бироқ иккинчи бўлимга қўшиб берилган сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада футболчи ўзи кийиб юрган рақам остида қайсидир машҳур футболчи нималар қила олганлигини бир зум ёдга олди ҳамда ўша ишни стандарт вазиятда амалга оширди. Шу тариқа, тожикистонлик 4-рақамли ҳимоячи учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Регбича зарбалар

Бизга маълум-у машҳур бўлмаса ҳам, регби спорт тури ҳақида ҳойнаҳой эшитган бўлсангиз керак. Уларга футболдақа дарвоза ҳам керак эмас, истаган баландлигига жарима зарбасини ижро этаверади. Кечаги учрашувдаги зарбаларга ҳам футбол дарвозаси торлик қилди. Ҳисобга монанд тарзда жамоалар бир-бирларининг дарвозаларини 8 маротабадан нишонга олган бўлишса, ҳар бирида атиги 2тадан уриниш аниқ амалга оширилган, шулардан ярми гол билан тугаган. Қолган 6 ҳаракатнинг барчаси дарвоза тўридан ўрин олишига 2-3 метр масофа етмаган, холос. 

1-зарба

2-зарба

3-зарба

4-зарба

5-зарба

6-зарба

7-зарба

8-зарба

9-зарба


Нима бўлган тақдирда ҳам четдан бироз уйқуни келтирадигандек таассурот қолдирган учрашув биз учун унчалик зерикарли бўлмади. Ҳисоб ўйинга мутлақо мос бўлди деб бемалол айтиш мумкин. Аслида эса иккала жамоа ҳам қимматли 2 очкодан маҳрум бўлди. Келгуси турда "Бунёдкор"ни "Пахтакор", "Қўқон-1912" жамоасини "Динамо" кутиб турибди. Ўйлайманки, ушбу учрашувлар ҳам ёдда қоларли лаҳзаларга бой бўлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика