Latest news

18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  1 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  6 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  12 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак" News

Анталиядаги интервью. Денис Романенко: "Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак"

Анталиядаги сўнгги кунимизда "Андижон" Молодованинг "Петрокуб" жамоаси билан назорат учрашувида тўқнашди.

Рақиб жамоа мураббийлар штабига эътибор берар эканман Денис Романенко номига кўзим тушди. Суратларни, маълумотларни аниқлаштирсам бу 2011-2013 йилларда "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган собиқ дарвозабон. Ўйин вақтида кўришдик. У сайтимизга кичик интервью беришга рози бўлди. 

"Навбаҳор"ни доим ёқимли хотиралар билан эслайман. Наманган ажойиб шаҳар ва мухлислари ҳам шунга яраша. Стадионга келган мухлислар жамоанинг натижасидан мамнун бўлишлари учун охиригача курашар эдик. Косонсойдаги арена ёдимдан чиқмайди. "Навбаҳор" ўйнаган вақтда ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришарди", - дейди Денис Романенко. 

"Бу жамоа ҳозир ўзбек футболининг етакчиларидан бири. Ҳозир кўп нарса ўзгарганини биламан. Янги майдон, кучли таркибга эга. Чунки Косонсойда тўп тепганимизда бундай шароитлар йўқ эди. Жароҳат олишлар кўп бўларди. "Навбаҳор" ва ўзбек футболини кузатиб бораман. "Лочинлар" ўтган йили кумуш медалларига эга чиқди. Санжар Асқаралиев билан алоқаларни сақлаб қолганман. Фурсатдан фойдаланиб, барчага салом йўллайман". 

"Энг ёдда қолган ўйин "Бунёдкор"ни ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиз. "Бунёдкор" ўша пайт юлдузли таркибга эга эди. Бир нарсани айтишим керак, Наманганда ютсангиз бемалол кўчада юра оласиз. Ютқазган кунингиз яхшиси уйда қолишингиз керак (кулади). Бу шундай футбол севар шаҳар. Кўпроқ довондаги таксислар билан қизиқарли воқеалар бўларди", - дейди наманганликлар собиқ дарвозабони. 

"Навбаҳор" либосидаги сўнгги учрашувим "Шўртан"га қарши кечган. Ўйинда жароҳат олган эдим. Ҳозир эса "Петрокуб" ва Молдова терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боряпман. Ҳаёт давом этмоқда. 

"Навбаҳор"да бу мавсум мақсади жиддийлиги аниқ. Жамоа бу йил ҳам чемпионлик учун курашади, деб ўйлайман. Клубнинг яхши ҳомийга эгалиги ҳақида эшитдим. Бундай мухлислар албатта чемпионликни бирга нишонлашга ҳақлидирлар. Жамоага омад тилайман", -  дея сўзларини якунлади Денис Романенко.

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика