Latest news

07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  4 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  11 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  10 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим” News

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим”

“Монако” бош мураббийи Тьерри Анри Франция чемпионати 21-турида “Страсбург”дан (1:5) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Маркуш Лопешга нисбатан қўполлик ишлатилганида VAR тизими нимагадир ишламай қолди. Нега бундай бўлди? Ўша вазиятдан салгина ўтиб, тизим ишлай бошлади. Қизиқ ҳолат. Ҳакамнинг айтишича, фақат ўша вазиятда VAR ишламай қолган. Мен “Монако”га келганимдан буён ҳозирги пайтгача ҳеч қачон ҳакамлар ва ҳакамлик ҳақида гапирмагандим. Сабр косам тўлди, чамамда. 

Биз биринчи бўлимда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамай рақибга нисбатан яхшироқ кўриндик. Айнан ўша вақтда биз гол урдик ва яна пеналти тепишимиз лозим эди. “Монако”га келганимдан буён айтиб келаяпман: биз юқори дивизионда ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Танқидларга эътибор қилмасдан ишлашда давом этишимиз, ҳаммасини қайтадан бошлашимиз лозим. 

Налдо ҳақли тарзда қизил карточка билан жазоланди, чунки у сўнгги ҳимоячи эди. Ўша вазиятда у хатога йўл қўйди ва буни ўзи ҳам тан олди. У мен жамоада иш бошлаганимдан буён бизга фақат фойда келтираётган эди” дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Монако” матбуот хизмати. 

“Монако” Франция чемпионати 19-туридан сўнг 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. “Страсбург” эса 32 очко билан 5-ўринга кўтарилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика