Latest news

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  1 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  7 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида News

"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида

ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев "Финт Тураева" подкастида Олимпия ўйинларида Тьерри Анри билан боғлиқ ҳодиса тўғрисида сўзлаб берди.

- Франция - Гвинея учрашувининг биринчи бўлими охирида гвинеяликлар гол урди. Ёрдамчи ҳакам байроқчани кўтармади, мен голни ҳисобладим, аммо эҳтимолий офсайдни кўриб чиқишни бошладик. ВАР вазиятни бир дақиқа текширди, икки дақиқа текширди... Франция олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тьерри Анри бу пайтда майдон четида дарғазаб бўлиб, ўзини йўқотиб қўяёзди ва захира ҳакамига "ёпишиб олди": "Бу нимаси? Нега вазиятни кўриб чиқиш бунча узоқ чўзиляпти?!"

Гап шундаки, Олимпия ўйинларида ярим автоматик офсайдни аниқлаш тизими қўлланилган эди. Қулоқчинларда офсайд бор-йўқлиги дарҳол эшитилади. Аммо бу тизим ҳам мукаммал эмасди, яъни бу қурилма аниқлай олмайдиган ҳолатлар мавжуд эди. Бизнинг ўйинимизда ҳам шундай ҳолат юз берган эди: гол урган ўйинчи тўп узатилган пайтда офсайдда эди, у бироз орқага, ўйинчилар жамулжам бўлган нуқтага қайтиб, яна олдинга югурди. Тизим буни аниқлай олмади ва биз офсайд чизиқларини қўлда чизишга мажбур бўлдик. 

Шу пайт ВАР хонасидаги оператор аллақандай тугмани босди-ю, ҳамма нарса ғойиб бўлди! Бутун тизим ўчиб қолди. Биз майдонда кутиб турибмиз. Анри чизиқ ёнида бақир-чақир қиляпти, жамоа сардори Ляказетт яқинлашиб, бир нималар деяпти. Ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмаяпти, нега ўйин қайта бошланмаяпти, деб сўрашяпти.

Охир-оқибат менга офсайд бўлганини ва голни бекор қилиш кераклигини айтишди. Буларнинг барчасига уч дақиқача вақт кетди. Ўйиндан кейин ҳакамлик бўйича раҳбаримиз буни "Дисастер" ("Фожиа") деб атади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - ОКМК ўйинида (0:2) ВАР меҳмонлар томонидан урилган голни 13 дақиқа давомида текширганди.

Ильгиз Танташев иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин (рус тилида):


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика