Latest news

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  67 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

Англиялик Тэйлор Миллатлар Лигаси ғолиблигини Францияга олиб бердими? Испанлар французлардан яхши ўйнаган ўйиндаги баҳсли ҳолат News

Англиялик Тэйлор Миллатлар Лигаси ғолиблигини Францияга олиб бердими? Испанлар французлардан яхши ўйнаган ўйиндаги баҳсли ҳолат

Кеча Испания ва Франция терма жамоаси ўртасидаги Миллатлар Лигаси финал ўйини бўлиб ўтди.

Унда испанларнинг шаклланаётган янги таркиби ва французларнинг катта номлари тўқнаш келди. Ўйинни кўпчилик кўрди, бошқа вазиятларни гапириш ортиқча. Биз англиялик ҳакам Энтони Тэйлор бош совринни французларга олиб берган вазият ҳақида гаплашамиз.

80-дақиқада ҳужумчи Килиан Мбаппе гол урди ва француз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1. Якунда ушбу гол Францияга ғалабани тақдим этди.

Пас берилаётган вазиятда Килиан ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Эрик Гарсия тўпга бироз бўлсада теккан бўлиши мумкин, аммо у офсайдда турган Мбаппега етиб бормаслиги учун қилди. Инглиз эса ушбу факторни сабаб қилиб голни бекор қилмади. Ушбу вазият дунё жамоатчилигида танқидларга сабаб бўлмоқда. Сабаби Килиан томон тўп узатилаётганида у офсайдда эди.



Аммо, бир қоида мавжуд. Эрик Гарсия тўпга тегди ва бунда Килиан Мбаппе унга таъсир ўтказмади. Агар офсайдда турган ўйинчи шериги унга пас узатгандан сўнг рақиб футболчиси тўпга ўз хоҳиши билан тегса ва у тўпни қабул қилиб олса, офсайд ҳисобланмайди. Ҳакам шу қарорга асосланди. Аммо, бизнинг вазиятимизда, Эрик тўпнинг йўналишига деярли таъсир қилмади ва Килиан офсайдда турган бўлиши мумкинлигини ўша пайтнинг ўзида аниқлаши керакми?! Кўплаб футболчилар ушбу қоида футбол ўйнамаганлар томонидан тузилгани ва уни бекор қилиш кераклигини талаб қилишмоқда.


ВИДЕО  Миллатлар лигаси. Финал. Испания — Франция 1:2 


Альфонсо Перес Бурруль (испаниялик ҳакам): "Француз очиқчасига ўйиндан ташқари ҳолатда эди, чизиқ чизилмагани эса ақлбовар қилмас ҳолат.

Серхио Бускетс (Испания терма жамоаси хавбеки): "Ҳакам бизга Эрик Гарсия тўпга ўйнашни хоҳлаганини айтди ва офсайдни бекор қилди. У тўпга ўйнашни хоҳлагани рост, сабаби тўп офсайдда турган Мбаппега ўтиб кетаётган эди! Бу маъносиз!"

Микель Оярсабаль (Испания терма жамоаси хавбеки): "Барча футбол ўйнайдиганлар бунинг офсайд эканлигини тушунади"

Луис Энрике (Испания терма жамоаси бош мураббийи): "Менга яққол офсайд бўлиб кўринди, аммо мен назорат қила олмайдиган ишларни гапира олмайман. Менга ўйинчилар ва мухлисларнинг хафа юзларини кўриш оғир".


Қайд этиш керакки, Тэйлор бир вазиятда хатога йўл қўйганини айтиб кетиш керак. Жарима майдончаси ичида Кунде тўпни қўли билан қайтарди, у эса француз фойдасига қарор чиқарди.

"Қизил фурия" рақибидан яхшироқ ўйнади, ёш испанларни олдинда буюк йўл кутмоқда, бу эса оддийгина ўртоқлик ўйинлари ўрнида ташкил этилган Миллатлар Лигаси. Ҳали катта турнирлар олдинда!


Бу борада сизнинг фикрингиз қанақа? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика