Англияда Фабиньонинг уйи футболчи чемпионликни нишонлаётган пайт ўмариб кетилди. Бу биринчи ҳолат эмас
24 jul 2020 11:27
News
Англияда Фабиньонинг уйи футболчи чемпионликни нишонлаётган пайт ўмариб кетилди. Бу биринчи ҳолат эмас
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньонинг уйи У Англия чемпионлигини нишонлаётган пайт ўмариб кетилди.
Жиноят уйда ҳеч ким бўлмаган пайт рўй берди. Уй эгалари 23 июль куни эрталаб келишди ва уй ўмарилганини аниқлашди.
Воқеа 22 июль куни соат 15:00дан 23 июль куни соат 04:00га қадар бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Бир неча заргарлик буюмлари, шунингдек кулранг Audi RS6 ҳам "ухлатиб" кетилган. Кейинчалик эса машина топилиб, эгасига қайтарилган.
Бу "Ливерпуль" ўйинчиларининг биринчи марта туналиши эмас. 2019 йилда жамоа "Бавария" билан ўйнаган пайтда Садио Маненинг уйига ўғриликка тушишган. Бунгача Деян Ловрен ва Роберто Фирминолар ҳам жиноятчилар қурбони бўлишган.
Link :
Source : Liverpool Echo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments