Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  0 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Англияда энг ёш бош мураббий тайинланди, у 28 ёшда News

Англияда энг ёш бош мураббий тайинланди, у 28 ёшда

Англиянинг олтинчи лигаси вакили "Дувр Атлетик" 28 ёшли Митч Брандлни жамоа устози этиб тайинлади.

Қизиғи, у Буюк Британия футболидаги энг ёш мураббий сифатида тарихга кирадиган бўлди. Митч Брандл собиқ "Тоттенхэм" мураббийи Райан Мэйсон томонидан ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда Мэйсон "шпорлар"ни 2020/21 йилги мавсумнинг якуний 7 ўйинида мураббийлик қилган эди.

Митч вақтинчалик бошқарувда бўлганидан сўнг "Дувр Атлетик" билан 18 ойлик шартнома имзолади. Брандл ёзда фаолияти давомида иккинчи марта "Дувр"га футболчи сифатида қайтган эди. У ўзи 2017 ва 2019 йиллар оралиғида ўйнаган жамоасида бош мураббий лавозимини эгаллади. Клуб сайтига берган интервьюсида у қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Менга бундай имконият берилганидан бошим осмонга етди. Мен ушбу клубни яхши кўраман ва у учун ҳар доим майдонда, ундан ташқарида ҳам боримни берганман. Футбол клуби мен учун жуда муҳим, бу ерда ўз изимни қолдиришни интиқлик билан кутяпман".

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика