Latest news

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  3 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  18 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  8 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  236 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Англияда бугун супер ўйин ўтказилади News

Англияда бугун супер ўйин ўтказилади

Англияда Лига кубогининг 3-босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча нимчорак финалнинг 10та иштирокчиси номини билиб олган эдик. Бугун эса яна 5та жуфтлик 1/16 финал учун кураш олиб боради. Кейинги босқичнинг сўнгги вакилини 2 октябрь куни бўлиб ўтадиган "Эвертон" - "Саутгемптон" учрашувидан сўнг билиб оламиз.

Англия Лига кубоги. Моуриньо шогирдига мағлуб бўлди

Англия Лига кубоги. “Ман Сити”, “Фулхэм” ва “Борнмут” кейинги босқичга йўл олишди

Кеча Англия Лига кубогининг бу йилги баҳслари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтган эдик.

Бугун АПЛ вакилларидан "Арсенал", "Вест Хэм", "Тоттенхэм", "Уотфорд" каби жамоалар ўйинларда қатнашишади. Бундан ташқари, мухлислар "Ливерпуль" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги супер ўйинга гувоҳ бўлишлари мумкин.

Мавсумни кетма-кет ғалабалар билан бошлаган Юрген Клопп шогирдлари фақатгина ўтган турда очко йўқотган Маурицио Сарри жамоасига қарши "Энфилд"да майдонга тушишади.



"Ливерпуль" мавсумни барча мусобақалардаги 7та ғалаба билан бошлади. Жамоа жуда яхши формада. Лекин, бугун катта эҳтимол билан ҳар иккала мутахассис ҳам ротацияга қўл уради. Таркибларда ўзгаришлар етарлича бўлади. "Қизиллар"ни қийин график кутиб турибди. Охирги икки баҳсда ПСЖ (3:2) ва "Саутгемптон" (3:0) билан ўйнаган мерсисайдликлар бугун "Челси" билан, кейин шанба куни АПЛ 7-тури доирасида яна бир бор "Челси"га қарши, бу сафар меҳмонда тўп тепадилар. Ундан кейин эса ЕЧЛ доирасида Неаполда "Наполи" меҳмони бўлишади. Хуллас, Клопп ва унинг жамоасини осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди.

"Челси" ҳужумкор ўйини билан кетма-кет чиройли ғалабаларни қўлга киритиб келаётган эди. Лекин, охирги икки ўйинда жамоа гол уришга қийналди. Европа лигасида Грециянинг ПАОК клубини бор йўғи 1:0 ҳисобида таслим этилди. АПЛ 6-турида эса "Вест Хэм" билан нурсиз дуранг (0:0) қайд этилди. Сарри 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланади ва унинг жамоаси доимо рақибга босим уюштиради. Айтганча, Клоппнинг "Ливерпуль"и ҳам айнан шу схемада ҳаракат қилади. Италиялик мураббий асосий футболчилар билан ўйинни яхши қуради. Аммо, ротацияларга қўл урганда бу қанчалик ўзини оқлайди, буни бугун билиб оламиз.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Саррининг ёрдамчиси Жанфранко Зола Азар ҳақида шундай деди: "Афтидан, Азар қанчалик кўп ўйнаса, шунчалик кучли бўлиб бораверади".

Англия Лига кубоги
"Carabao Cup"
, 3-босқич
26 сентябрдаги ўйинлар

23:45. "Арсенал" - "Брендфорд"
23:45. "Вест Хэм" - "Макклфилд Таун"
23:45. "Ливерпуль" - "Челси"
23:45. "Ноттингем Форрест" - "Сток Сити"
00:00. "Тоттенхэм" - "Уотфорд"



"Ливерпуль" ва "Челси" 4 кун ичида ўзаро икки бор беллашади. Биринчиси Лига кубоги доирасида, иккинчиси эса АПЛ 7-турида. Жуда катта эҳтимол билан ҳар иккала жамоа мураббийлари бугун ротация қилишади, шанба куни эса энг мукаммал таркиб майдонга тушади.


Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика