Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Англия терма жамоаси ва аламли мағлубиятлар News

Англия терма жамоаси ва аламли мағлубиятлар

Англия терма жамоаси Евро - 2016 турнирини 1/8 финалдаёқ Исландия термасига мағлуб бўлган ҳолда тарк этди.

Миттигина мамлакат терма жамоаси олдидаги мағлубият мухлисларни жунбушга келтирди. Оқибатда эса, Рой Хожсон ишсиз қолди. Албатта, бу каби кутилмаган мағлубиятлар 144 йиллик тарихга эга терма жамоада етарлича топилади. Биз эса, ана шундай мағлубиятларнинг «энг сара»ларини эслаб ўтамиз.

10. Шимолий Ирландия - Англия (07.09.2005. ЖЧ-2006 саралаш босқичи)


Албатта, ўн йил олдин Шимолий Ирландия терма жамоаси бугунги кундаги каби Европа чемпионатида ўйнайдиган даражада кучли бўлмаган ва ФИФА рейтингида 116-ўринда эди. Манчестерда ўтган баҳсда инглизлар меҳмонларга заррача имконият қолдирмаган-4:0. Бироқ Белфастда кечган жавоб учрашувида Свен Ёран-Эриксон бошчилигидаги «уч шерлар» тактик схемага мослашолмаган. Оқибатда эса, иккинчи бўлимда Хили томонидан киритилган гол ирландияликларга ғалаба келтирган. Эътиборлиси, бу Шимолий Ирландиянинг 1972 йилдан буён инглизлар устидан «тантана қилинган» илк ғалабаси эди.

9. Англия - Шотландия (17. 11. 1999. Евро-2000 саралаш босқичи)

Бу баҳс эски кўринишдаги «Уэмбли»да ўтган сўнгги учрашув эди. Кевин Киган бошлиқ инглизлар Глазгодаги ўйинда Поул Скоулзнинг икки голи эвазига ғалаба қозониб қайтишган эди. Лондондаги баҳсда англияликлар «чап оёқда» ўйнаб ҳам ютишади, деган фикрлар пайдо бўлган эди. Ахир шотландлар 1985 йилдан бери қўшнилари устидан ғалаба қозонмагандилар-да. Лекин амалда ундай бўлиб чиқмади. Хатчинсоннинг 39-дақиқадаги голи шотландларнинг ғалабасини таъминлади. Бу ҳозирча уларнинг инглизлар устидан қилган сўнгги ғалабаси бўлиб турибди.


8. Англия - Германия (07.10.2000. ЖЧ-2002 саралаш босқичи)

Инглизлар ҳам, немислар ҳам Евро-2000 да ҳеч нимага эришмаганларидан сўнг, катта умидлар билан жаҳон кубоги саралашини бошладилар. Лондондаги баҳсда эса «немис машинаси» ғалаба қозонди ва оқибатда, бош мураббий Кевин Киганга чиқиш эшиклари «кўрсатилди».

7. Норвегия - Англия (09.09.1981. ЖЧ-1982 саралаш босқичи)

Инглизлар ва норвегияликлар 1981 йилга қадар беш марта майдонда ўзаро тўқнашган ва барчасида футбол ватани бўлмиш Англия ғалаба нашидасини сурган эди. Шунга қарамай, Ослодаги ўйинда «уч шерлар» ҳисобни очган бўлсалар-да, мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштириш билан бирга ғалаба тўпини ҳам киритишга улгуришган эди.

6. Англия - Венгрия (05.11.1953. Ўртоқлик учрашуви)

Бу инглизларнинг «Уэмбли»даги илк мағлубияти. Туманли ўлка футболчиларига Ференц Пушкаш етакчилигидаги венгерлар «сабоқ беришган» эди - 6:3. Бу ҳисобдан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Орадан бир йил ўтиб Будапештда инглизлар тўла «мавҳ этилади» - 7:1. Бу Англия терма жамоаси тарихидаги энг йирик мағлубият ҳисобланади.

5. Норвегия - Англия (02.061993. ЖЧ-1994 саралаши)

Грем Тейлор бошқарувидаги Англия илк бор жаҳон кубоги саралаш босқичидан ўтолмади ва жамоа инглиз футболи тарихидаги энг кучсиз сифатида қайд этилди. Бу ўйиндан тўрт ой ўтиб Тейлор истеъфога чиқарилди.

4. Англия - Хорватия (01.17.2007. Евро-2008 саралаш босқичи)

Стив Макларен бошлиқ Англия термаси Македония ва Россияга қарши баҳслардаги қониқарсиз натижалардан сўнг ўз майдонларида Хорватияни ютишлари талаб этиларди. Бироқ 15 дақиқа ичида хорватлар инглизлар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олади. Бунга Лэмпард ва Крауч биттадан гол билан «жавоб беришади». Ўйин сўнггида эса Младен Петрич якуний нуқтани қўяди, 2:3 ва Англия Евро-2008дан четда қолади.

3. Англия - Польша (17.10.1973. ЖЧ-1974 саралаш босқичи)

Октябрь ойида бўлиб ўтган учрашувдаги фақат ғалабагина Англияни жаҳон чемпионатига олиб чиқар эди. Браян Клафф мураббийлигидаги «уч шерлар» бунинг учун қўлларидан келган барча имкониятни ишга солишади. Рақиб дарвозаси томон 36та зарба, 26та бурчак зарбаси, икки бор тўп устунга тегади, тўрт маротаба ҳимоячилар бўш дарвозага кетаётган тўпни чизиқ устида қайтаради. Бироқ инглизлар нимаики қилишмасин, Ян Томашевски дарвозасини ишғол эта олишмайди. Натижада учрашув 1:1 ҳисобида поёнига етади ва Польша учинчи ўрин билан жаҳон чемпионатига йўл олади.



2. Англия - Исландия (27.06.2016. Евро-2016)

Тўғри, Исландия биринчилар қаторида «плей-офф»га йўл олди. Лекин Исландиянинг аҳолиси айтайлик, Лестер шаҳрининг аҳолиси билан тенг. Қолаверса, инглизларда йилига бир неча ўн миллион маош оладиган футболчилар етарлича топилади. Хуллас, Рунининг тезкор голи ҳам Англияга ёрдам беролмади ва инглизлар бир ҳафта ичида ҳам Евро-2016дан, ҳам (Буюк Британия)дан чиқиб кетишди.

1. Англия - АҚШ (ЖЧ-1950)


50-йиллардаги АҚШ термаси - бугунги Фарер ороллари сингари эди. Таркибда бирорта профессионал футболчи йўқ, асосан, полициячи ва ўт ўчирувчилардан иборат бўлганди. Инглизлар илк турда Чилини ишонч­ли ҳисобда мавҳ этгач, мураббийлар асосий футболчиларга дам беришга қарор қилади. Натижада Берт Гатенс томонидан киритилган гол океан орти вакилларига ғалабани тортиқ этади. Бу мағлубиятдан бутун бошли Британия «шок» ҳолатига тушади. Ушбу баҳсдан кейинги 4та қарама-қаршиликда 6:3, 8:1, 10:0 ҳамда 5:0 ҳисобида инглизлар ғалабага эришгани ҳам эътиборга молик.

Ш. Холбоев тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика