Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  26 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   38 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  228 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Англия Премьер-Лигаси клубларининг энг бой 10 нафар хўжайини News

Англия Премьер-Лигаси клубларининг энг бой 10 нафар хўжайини

Англия Премьер-Лигаси клубларини сотиб олган 10 нафар миллиардерлар.

10. Жон Генри. ("Ливерпуль")

Генри 2011 йилдан бери "Ливерпуль" хўжайини ҳисобланади. Википедия маълумотларига қараганда, унинг бойлиги 1,1 миллиард долларни ташкил қилади.



9. Вичаи Сриваданапрабха. ("Лестер")

Таиландлик миллиардер 2010 йилда "Лестер"ни сотиб олган. Маълумотларга қараганда, у 1,4 миллиард доллар бойликка эга.



8. Катерина Леибьерр. ("Саутгемптон").

Отасининг ўлимидан сўнг 2010 йилда клуб бошқарувини қўлига олади. Аввалига уни жамоа мухлислари ҳушламадилар. Бироқ, кутилмаганда у жамоани Премьер-Лигага олиб чиқа олади. Сўнгра, Рональд Куман билан шартнома имзолади. Ҳонимнинг бойлиги 1,9 миллиард долларни ташкил қилади.



7. Эллис Шорт. ("Сандерленд")

Америкалик тадбиркор 2008 йилда шериклари билан бирга "Сандерленд"ни сотиб олган. Унинг мулки 2,4 миллиард долларни ташкил қилади.


6. Глейзерлар оиласи ("Манчестер Юнайтед")

Глейзерлар оиласи 2005 йилдан бери "Юнайтед"га эгалик қиладилар. 2014 йилда Малкольм Глейзер вафот этганидан сўнг клуб унинг фарзандлари қўлига ўтади. Оиланинг бойлиги 3 миллиард долларни ташкил қилади.



5. Майк Эшли ("Ньюкасл")

Инглиз тадбиркори 2007 йилда аввалига клубнинг 41% акциясини сотиб олган. Кейинроқ, ўша йилнинг ўзида тўлиғича клубнинг хўжайинига айланган. Маълумотларга қараганда, унинг мулки 3,5 миллиард долларни ташкил қилади.



4. Стэн Кроенк ("Арсенал")

Америкалик тадбиркор 2008 йилда клуб директорлар кенгаши аъзоси бўлган. У шундан сўнг 3 йил давомида клубдаги улушини 63%гача кўтариб олган. Маълум бўлишича, унинг бойлиги 4 миллиард доллар.



3. Жо Льюис ("Тоттенхэм")

Британиялик ушбу бойвучча мамлакатнинг энг бой 10 нафар кишилари қаторига киради. Ушбу жанобнинг бойлиги маълум бўлишича, 4,9 миллард долларга тенг.



2. Роман Абрамович ("Челси")

Роман ақлли ва айёр бизнесменлар сирасига киради. 2003 йилда у Лондон клубини ҳарид қилганидан сўнг "аристократлар" тарихида янги саҳифа очилади. У "Челси"ни суперклубга айлантириб юбора олди. Россиянинг энг бой ва нуфузли шахсларидан бири ҳисобланадиган тадбиркорнинг мол-мулки 5,3 миллиард долларга тенг.




1. Шайҳ Мансур ("Манчестер Сити")

Араб миллиардери "Сити"ни сотиб олганидан сўнг "шаҳарликлар"да жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Унинг қўл остида клуб АПЛда чемпионликка ҳам эришди. Маълум бўлишича, БААлик тадбиркорнинг бойлиги 20 миллиард долларни ташкил қилади.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика