Latest news

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  6 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  2 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  12 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  108 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Англия ЖЧда яна муваффақиятга умид қилмоқда. Ҳатто Кейн шарафига Лондон музейида кўргазма ҳам очилди News

Англия ЖЧда яна муваффақиятга умид қилмоқда. Ҳатто Кейн шарафига Лондон музейида кўргазма ҳам очилди

Англияда жаҳон чемпионатини эҳтиёткорлик билан кутишмоқда.

Терма жамоанинг сўнгги ойлардаги унчалик ёрқин бўлмаган ўйинлари чексиз оптимизмдан тўхтатиб қўйди, келаётган Роджество эса турнир учун анънавий бўлган мусиқий эфирни It's coming home эмас, янги йил қўшиқлари тўлдирмоқда.

Шунга қарамай, мамлакат интиқлик билан кутмоқда: барча спорт-паблари терма жамоа ўйинлари учун бир неча ҳафта олдиндан банд қилиб қўйилган ва ҳаттоки кўргазмалар баъзи терма жамоа ўйинчиларига бағишланган. Хўш, Лондон музейида терма жамоа сардори Харри Кейннинг кўргазмаси очилди.



Лондон музейи Лондон Ситининг марказида жойлашган – шаҳарнинг тарихий маркази. Асосий экспозициясида шаҳарнинг 2000 йиллик тарихига оид заллар мавжуд.



Кейн ҳақидаги кўргазма Евро-2020дан кейин "шаҳримизнинг энг буюк спортчиларидан бири" шарафига очилган.

Таърифда терма жамоа сардори ҳар томонлама мақталган: "Унинг қатъияти, меҳнатсеварлиги, чидамлилиги ва спорт маҳоратига эга Харри билан ташкил этилган ушбу кўргазма келажак авлодни илҳомлантиради ва барча ёшдаги меҳмонларни энг яхшиси бўлишга ва ҳеч қачон ўз орзуларидан воз кечмасликка ундайди".

Экспозиция Европа чемпионати ҳақидаги стенддан бошланади: бу ерда кумуш медаль, ярим финалдаги либос, сардорлик боғичи ва Украина билан ўйиндаги энг яхши ўйинчи мукофоти.



Харри бутун уй коллекцияси, архив суратлар ва футболкаларни музейга кўчирди. Экспозиция атиги битта ўйиндан ташкил топган: зал кичик, аммо "Тоттенхэм"нинг совринлар хонасидан катта.



Барчаси болалик расмлари ва муваффақиятларнинг биринчи хотиралари билан бошланади.






9 ёшли Харрининг қандай қилиб "Арсенал" академиясидан ҳайдалгани ҳақидаги қайғули ҳикоя.



Мактаб формаси ва болаликдаги илк мукофотлар.



Болалик орзулари ушалади: "Мен эмаклай оламан, йиғлай оламан, суза оламан, футбол ўйнашни хоҳлайман".



Залнинг марказида Харрининг кўп сонли шахсий мукофотларидан тоғ қилинган.





Хет-трик қайд этилган тўплар, ўйиннинг энг яхши футболчиси мукофоти ва олтин бутсалар.







GQ журналининг "Йил одами-2018" мукофоти ва Кейн 2016 йилда ҳаракат қилган ниқоб.




Кейн қизиқиб кузатидан МФЛ (Миллий футбол лигаси)дан ҳам бироз парча: Том Брэди имзолаган американча футбол тўпи.



Турли йиллардаги футболкалар махсус кийим алмаштириш хонасида қўйилган. Наушникларда Харрининг плейлисти (Эд Ширан, Рианна ва Адель).



"Лейтон Ориент" либослари учун алоҳида илгич: Кейн 2011 йилда у ерда ижарада ўйнаган, 2020 йилдан эса 2-лига клубига ҳомийлик қилади.



Қолган "Миллиоул", "Лестер" ва "Норвич" либослари хронологик тартибда жойлаштирилган.



Ва албатта, Шимолий Лондондаги ўн йиллик.



Сўнгги қисми терма жамоадаги фаолиятга бағишланган.



2013 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧдан аккредитация (аммо Харрининг у ҳақида эслай олиши қийин масала: Англия ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олмаган).



ЖЧ-2018 учун алоҳида жой.



Панамага қарши ўйиндаги либос.



6та гол учун "Олтин бутса".



Турнирдан сўнг Харри олган Британия Империяси ордени.



Россия трибуналаридаги оилавий суратлар.




Бўлажак ЖЧда Харрининг иккита мақсади бор: терма жамоада голлар бўйича рекордчи бўлиш...



... ва совринлар коллекциясини тўлдириш. Бу амалга ошадими?


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика