Latest news

16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  0 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1

Англия. 21-тур. "Сток Сити" – "Ливерпуль" 3:5 News

Англия. 21-тур. "Сток Сити" – "Ливерпуль" 3:5

АПЛ 21-турида "Ливерпуль" сафарда "Сток Сити"га қарши ўйнади.
Баҳснинг 5-дақиқасида Али Сиссоконинг зарбасидан сўнг тўп Райян Шоукроссга тегиб дарвозадан ўрин олди. 32-дақиқада АПЛ тўпурари Луиз Суарес мавсумдаги 21-голини урди. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётган "Ливерпуль" биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида иккита гол ўтказиб юборди.

Эътиборлиси иккала голни ҳам бир вақтлар ушбу клубда ўйнаб кетган Питер Крауч ва Чарли Адам уришди - 2:2.

Иккинчи бўлим аввалида Рахим Стерлинг рақиб жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатилди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Стивен Жеррард аниқ амалга оширди - 2:3.

72-дақиқада Луиз Суарес дублга эришди, 85-дақиқада Жонатан Уолтерс ҳисобни яна биттага қисқартира олди - 3:4. Бироқ ўйинга якуний нуқтани жароҳатини даволаб сафга қайтган Даниэль Старридж қўйди - 3:5.

Сток Сити – Ливерпуль 3:5 (2:2, 1:3)
12 январь, 21.10, «Британия Стэдиум»
Голлар: 0:1 – 5, автогол Шоукросс, 0:2 – 32 Суарес, 1:2 – 39 Крауч, 2:2 – 45 Адам, 2:3 – 51, пенальти Джеррард, 2:4 – 71 Суарес, 3:4 – 85 Уолтерс, 3:5 – 87 Старридж.
Сток Сити – Батленд, Кэмерон, Шоукросс, Уилсон, Питерс, Уэлан, Нзонзи (Айрленд, 81), Уолтерс, Адам, Арнаутович, Крауч.
Ливерпуль –    Миньоле, Джонсон, Шкртел, Туре, А. Сиссоко, Джеррард, Лукас, Коутиньо (Старридж, 66), Хендерсон, Стерлинг, Суарес.
Огоҳлантиришлар: А. Сиссоко (53), Шоукросс (58).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика