Андрей Сидоров: "Хўжанд"га ўйин амалиётига эга бўлиш ва чиройли голлар уриш учун келдим"
10 apr 2020 11:55
News
Андрей Сидоров: "Хўжанд"га ўйин амалиётига эга бўлиш ва чиройли голлар уриш учун келдим"
Футболчи мамлакат Олий лигасининг 1-туридан ўрин олган ЦСКА-Помирга қарши учрашувда гол уриб жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди. Ўйиндан сўнг ўзбекистонлик ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.
“Оғир ва осон бўлмаган ўйин бўлди. Рақибимиз яхши шаклланган, иқтидорли ёш футболчиларга эга жамоа экан. Бизга қарши максимал тайёргарлик билан майдонга чиқишгани кўриниб турди. Умуман олганда баҳсда тенглик кузатилди. Фақат биз улардан кўра кўпроқ гол урдик. Биринчи бўлим оҳирида ҳисобни очганимиз фойдамизга ишлади. Танаффусга кўтаринки кайфиятда йўл олдик.
Гол уриб жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман. Осиё чемпионатидан кейин кўп жамоа алмаштирдим? Олдинги жамоаларимда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. “Хўжанд”га кўпроқ ўйнаш ва чиройли голлар уриш учун келдим. Барча совринларни ўзимизники қилишни истаймиз. Бу ерда ёлғиз эмасман. Санжар Рихсибоев, Сирож Ҳамроев, Маъмур Икромов каби жамоадошларим бор. Ҳа, биринчи голимни урдим. Бизда мавсум энди бошланди. Олдинда ўйинлар кўп. Ўйлайманки кўплаб голларим билан маҳаллий ишқибозларни меҳрини қозона оламан”,- дейди Сидоров.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Comments