Latest news

09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  0 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  6 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр"да 20 кишилик рўйхатни тўлдириб ўтириши эмас, ўйнаб кетиши муҳим" News

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр"да 20 кишилик рўйхатни тўлдириб ўтириши эмас, ўйнаб кетиши муҳим"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Тошкентда янги мавсумга кўтаринки кайфиятда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа кеча йиғин доирасидаги бешинчи назорат учрашувида майдонга тушди ва "Турон"га кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу баҳсдан сўнг "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Аввало ҳозирда Тошкентда олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғини қандай ўтаётгани ҳақида маълумот бериб ўтсангиз...

- 11 январь санасидан эътиборан Тошкентда йиғинни олиб боряпмиз. Шу кунга қадар бешта назорат баҳсларида иштирок этдик. Янги келган футболчилар ҳақида айтадиган бўлсам, Иван Нагаев, Шаҳзод Нурматов, Евгений Макеев, Никита Павленко сингари ижрочиларни сафимизга қўшиб олдик. Ишлашда давом этмоқдамиз. Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишни имкони бўлмади. Бунинг ҳавотирли жойи йўқ. Ҳаёт давом этади, қатъий режа асосида тайёргарлик кўряпмиз. Тошкентда ҳаво жуда ажойиб, бемалол назорат ўйинлари ташкил қилинмоқда. Йиғиннинг энг қизғин палласидамиз. Мавжуд шароит ва имкониятга қараб ишлаяпмиз. Муҳими жамоанинг кайфияти яхши. Шукурки сафимизда жиддий жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳозирги кунда муҳим саналади. Суперлига 9 март куни старт олади. Бунгача эса яна 1-2 ҳафта Тошкентда шуғулланамиз. Чемпионат бошида ажойиб ҳолатда бўлишимизга умид қиламан. 

- Саволим "Спартак"даги ўйинлари билан мухлисларга яхши танилган Евгений Макеев ҳақида. Уни жамоага келиши қай тариқа юз берди?

- Макеевни ўтган мавсумдаёқ жамоага таклиф қилмоқчи эдик. Лекин, бунга улгурмадик. У ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Оғир-вазмин инсон, дея оламан. Жамоадаги ёш футболчиларга ўрнак бўла оляпти. Чемпионатимизга шундай легионерлар келиши керак. 

- Шаҳзод Убайдуллаевнинг "Шахтёр" (Солигорск) жамоасига ўтишига бош мураббий сифатида муносабатингиз қандай? 

- Бу ҳақида аввал ҳам айтганман. Бизда тартиб-қоида шундай, футболчининг ривожланиши учун тўсқинлик қилмаймиз. Футболчиларимизга муносиб таклифлар бўлса қараб чиқамиз. Яна қайтараман, футболчининг ривожланишига қаршилигимиз йўқ. Шаҳзод Убайдуллаевнинг салоҳияти ва имкониятидан келиб чиқиб Беларусь чемпионати яна олдинга интилиши учун трамплин, деб айта оламан. Масалан, Жасур Яхшибоев ўзини кўрсатди ва "Легия"га йўл олди. Футболчи жамоамиздан кетган тақдирда янги жамоасида ўз ўрнини топиб кета олиши лозим. Захирада 20 кишилик рўйхатни тўлдириб ўтириши эмас, ўйнаб кетиши муҳим. Ким учундир бу омиллар қизиқ бўлмаслиги мумкин. 

- "Металлург"нинг олдига бу йил қандай мақсад қўйилган? Жамоа аввалги йилларда 5 ва 6-ўринларни эгаллади. Балки, совринли ўринлар учун курашиш пайти келгандир?

- Медаллар учун курашишимиз ҳақида бирор нарса дея олмайман. Биласиз, ҳозирда кўп нарса молиявий ҳолатга боғлиқ. Бизда бюджетимиз ўртача. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли бешликка киришга ҳаракат қиламиз. Аввалги йилларда 3 ва 4-ўринни эгаллаган жамоалар билан орамиздаги очко катта фарқ қилмаганди. Қўл остимда олдига мақсад қўйган йигитлар жамланган, ёш иқтидорларга ҳам ишонч билдиряпмиз. 

- Йилдан-йилга жамоада клуб ўринбосарларидан ёш футболчилар етишиб чиқиш билан бир қаторда ва турли ёшдаги терма жамоалардан таклиф олишмоқда. Ушбу мавсумда ҳам шундай ёшларга имконият бериладими?

- Уч йил ичида 11га яқин ёш футболчи асосий таркибга жалб қилинди. Жорий мавсумда ҳам Муҳсин Бозоров, Даврон Анваров, Тўлқин Эргашев каби янги номларни учратишингиз мумкин.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика