Latest news

18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  11 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2

Андрей Шипилов: «Барча майдонлар ҳам Самарқанддагидек ажойиб ҳолатда эмас...» News

Андрей Шипилов: «Барча майдонлар ҳам Самарқанддагидек ажойиб ҳолатда эмас...»

“Динамо” – “Металлург” (2:1) учрашувидан кейин «Металлург» бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Самарқандда ўйнаш доим ёқимли – ажойиб майдон, яхши атмосфера, ажойиб футбол ҳавоси. “Динамо” жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Футбол шунақа, хатоларни кечирмайди. Рақиб жамоа 95 дақиқа ғалаба учун курашди ва жаноби омад ҳам охиригача курашган томонга кулиб боқди. Бизда яхши имкониятлар бор эди, аммо фойдалана олмадик. Ўйин назоратини қўлдан чиқармагандик. Иккинчи бўлим якунида нималар бўлганини тушунмай қолдим. Биз унгача вазиятлардан гол уриб, масалани ҳал қилишимиз керак эди. Ўйин охирида эса хатоларимиз голга олиб келди.

- Сервер Жепаров жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу борада қандай изоҳ бера оласиз?


- Жепаровнинг ҳолати аъло эмасди, аммо ўйин олдидан шифокорларимиз Сервернинг ўйинга тайёрлигини айтишди. Унинг захирадан туширилиши ҳам режамиз эди, аммо майдонга тушгач, кутилмаганда жароҳат олди. Балки иккита захира борасида хатога йўл қўйгандирмиз. Аммо бу ўзини оқлаш эмас, сабаби менда захирада яна қатор футболчилар бор эди.

- “Металлург” ўтган уч турда “Сурхон” (1:1), “Бухоро” (2:0) ва “Динамо” (1:2)га қарши майдонга тушди. Сиз рақиблар ўртасида қай даража фарқни кўрдингиз?


- Бу шахсий фикрим – камида 7-тургача Суперлигадаги барча жамоаларнинг ҳолати ва савияси бир хил бўлади. Кейин эса футболчиларнинг маҳорати жамоаларнинг натижасини белгилаб беради. Ҳозирда барча майдонлар ҳам Самарқанддаги ёки “Пахтакор”, Қаршидагидек ҳолатда эмас. Шунга қарамай, Суперлигада бугунга келиб 60-65 % майдонлар яхши ҳолатга келган. Ўйлайманки, бир ойдан кейин 6-7 тур ўтгач, ҳаммаси ўз ўрнида бўлади. Бугунги кунда фақатгина “Пахтакор” ва “Локомотив” клубларини алоҳида кўрсатиш мумкин. Аммо уларга ҳам осон бўлмаслигини “Насаф” кўрсатиб берди. Ёки айтайлик, ўз олдига катта мақсадлар қўйган “Навбаҳор”нинг ёшарган “Бунёдкор”га мағлуб бўлганини кўрсатиш мумкин. Ҳозирда таркибда кимнинг борлиги эмас, жамоадаги интизом ва курашувчанлик устун келмоқда. 7-турдан кейин маҳоратли ижрочиларга эга жамоа устун келади.

- Ўтган уч тур давомида “Металлург” посбони Сафоев ПФЛ томонидан “ойнинг энг яхши дарвозабони” номзодлари сафига киритлганди. Бугун эса гол урилган вазиятда хатога йўл қўйди. Сизнингча, ҳам айнан у ўтган уч турда энг яхши бўлдими жамоангиз сафида?

- Ўтказиб юборилган 2-голимизда биргина унинг хатоси эмас, ўша зарбагача бошқа футболчиларимиз ҳам хато қилишди. Ўтган уч тур давомида шахсан мен жамоам сафидаги энг яхши сифатида Аббос Отахоновни кўрсатган бўлардим.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика