Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..." News

Андрей Шипилов: "Балки машғулотда гол уриш устида ишлашни тўхтатишимиз керакдир..."

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.




"Яхши ўйин бўлди. 75 дақиқа давомида ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб турдик. Биттагина тактик хато туфайли стандартдан гол ўтказиб юбордик. Рақиб яхши ўйнади, биз ҳам тактик томонлама яхши тўп тепдик. Гол ўтказиб юборилгунга қадар жуда хотиржам эдим. Ўша вазиятни томоша қилдим, жуда қўпол хатога йўл қўйилган, тажрибали футболчилар бундай хатога йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Нима ҳам дея олардим, "Насаф"ни табриклайман. Яхши жамоа ва яхши ўйин намойиш этмоқда.

Бугун захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади. Бобожоновни алмаштирганим менинг ҳам хатоим бўлди. У жуда ҳам фойдали ўйнаётганди. Яна бешта тур қолди, футбол ўйнашни давом этамиз", - дейди Шипилов. 

- Охирги 4-5та ўйинда "Металлург" юта олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда...

- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. "Бухоро" билан ўйинда жуда кўп вазият яратгандик. Бугун у қадар кўп имконият яратмадик, лекин ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эдик. Бунинг устида кўп ишлаяпмиз, балки машғулотларда вазиятларни якунлаш борасида ишлашни тўхтатсак гол уришни бошлармиз. Балки кимдир футболда барча нарсага эришиб бўлдим деб ўйлаётгандир, бу фақат унинг шахсий фикри ва бу хато. Ҳар куни машғулотда исботлашинг керак. Машғулотда бор кучинг билан ишламасанг тўп ҳам дарвозага кирмайди. Демак, маҳаллий ёшлардан топ ҳужумчи излаймиз.

- Дониёр Нарзуллаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Биринчи таймда кўп ноаниқ паслар берди.
- Ҳа, буни тўғри сездингиз. Биринчи таймда тўп билан кўпроқ муомала қилишини айтдим. У тўпсиз ҳам фойдали ўйнай оладиган футболчи. Дониёр ўйинимизни сусайтиргани йўқ. Барчада пасайиш бўлади, у биринчи турдан буён ўйнамоқда ва кўплаб голли узатмалар берган. Нарзуллаевнинг ўйинида у қадар пасайиш бўлган деб ҳам айтмаган бўлардим, бизда бутун мавсум давомида "ўрада" юрган футболчилар бор.


Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика