Latest news

18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  7 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9

Андрей Полховский: "Омадимиз келмагани учун ютқаздик" News

Андрей Полховский: "Омадимиз келмагани учун ютқаздик"

Tags :  Футзал
Осиё чемпионати 2-туридан ўрин олган Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Андрей Полховский қатнашди.
"Бугун омадимиз келмади. Биринчи бўлим охирида гол ўтказиб юбордик. Иккинчи голда ҳакамнинг хатоси туфайли бўлди. Дарвозабон тўпни 5 сония тўпни ушлаб турмаганди. Бугун режаларимизни амалга оширдик. Умид қиламанки, учинчи турда Саудия Арабистонини мағлуб этамиз", - дейди Андрей Полховский.

- Нима учун прессинг ўхшамади?

- Биз билан сиз иккита ўйинни кўрдик шекилли, бугун айнан прессинг бизда яхши чиқдику. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик. Аммо омадимиз келмади.

- Ўйиндан қониқдим деяпсиз. Нега юта олмадингиз.
- Бугун омадимиз келмади. Битта уриб иккита ўтказганимиз учун ютқаздик. Илк дақиқада тўпни дарвоза устунига тегиши ҳам менга ёқмади. Рақиб 8 ой давомида мусобақага тайёргарлик кўрганди ва кўплаб ўртоқлик ўйинларини ўтказганди. Биз эса 5та ўртоқлик учрашуви ўтказдик холос.

- Саудия Арабистонига қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўрасизлар? Ўша ўйиндаги ғалаба сизларга чорак финалга чиқиш учун етарли бўлади деб ўйлайсизми?
- Кўп нарса Ўзбекистон - Ливан билан ўйиндаги натижага боғлиқ бўлади. Ўзбекистон чорак финалга чиқиб бўлди, шу боис бир қатор ўйинчиларга дам берилиши мумкин. Буни билмайман. Биз ўзимиз Саудия Арабистонини ютишимиз керак. Қолгани омаддан. Ўйинга қандай тайёргарлик кўрамиз? Биз ҳар куни машғулот ўтказамиз, эртага ҳам машғулот бўлади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика