Latest news

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  2 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  3 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Андрей Микляев олий лигадаги энг кучли жамоа номини айтди News

Андрей Микляев олий лигадаги энг кучли жамоа номини айтди

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.
- Учрашувни кўплаб вазиятларни кўкка совурмаганимиз билан изоҳлаш мумкин. Умуман олганда ўйиндаги қўйилган вазифани бажардик. Марат Бикмаев ҳам майдонга тушиб гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб йирик бўлиши мумкин эди. Аммо ҳали айтиб ўтганимдек, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.
Коне яқиндаги терма ихтиёридан қайтиб келгани учун бу баҳсга тайёр эмасди.

Санжар Шоаҳмедов бироз футболдан четда қолганди. Жамоамиз сафига қўшилганидан кейин ўртада янада рақобат ошди. Шоаҳмедов ҳозирда асосий таркибдаги ўрни учун курашиши керак.

Чемпионатдаги энг кучли жамоа ким? Кўплаб жамоалар билан ўйнадик. Аммо ҳозирги кунда чемпионатда "Насаф" айни кучга тўлган пайт. Уларда таркиб ҳам деярли ўзгаришларсиз, мураббий ҳам кўп йиллардан буён ишлайди, клуб структураси ҳам жуда яхши, Қаршида зўр стадион бор ва мухлислари ҳам ажойиб. "Насаф" кетма-кет ғалабаларни қўлга киритмоқда, ҳозирги кунда жамоа жуда зўр ўйнамоқда.

Ўтган сафар ҳам "Насаф"ни алоҳида таъкидлагандим ва бу фикрим ўзгаргани йўқ. Ҳозирги кунда "Насаф" ўйин томонлама ҳам жуда кучли рақиб саналади.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика