Latest news

00:25"Челси" Семеньони трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5

Андрей Микляев: "Ниҳоят гол уришни уддаладик" News

Андрей Микляев: "Ниҳоят гол уришни уддаладик"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.

- Нима дейишни ҳам билмайман. Албатта натижадан ва гол урганимиздан хурсандман. Охирги баҳсларда гол уришда муаммоларга дуч келаётгандик. Бу ёқимсиз серияни бузганимиздан мамнунман.

Бугунги беллашув ҳақиқий кубок учрашувига мос тарзда кечди. "Бунёдкор" бизга қарши ёпиқ ўйин услубини танлади. Бу баҳсда голли вазиятлар кам содир этилди.

Таркибдаги ўзгаришлар? Жамоа ғалаба қозонаётганда таркиб ўзгартирилмайди. Мағлубият бўлган паллада эса ниманидир ўзгартириш керак бўлади. "Локомотив"даги барча футболчилар ўз ўйинлари билан жамоага наф келтиришлари керак. КЎплаб футболчилар узун мавсумни ўтказишмоқда ва чарчашгани табиий. Кейин футболда жароҳатлар ва карточкалар бўлади. Шу боис ҳаммасини инобатга олишга мажбурмиз. Шунингдек, жамоамиз ҳозирда ҳар уч кунда ўйин ўтказмоқда.

Бобур Йўлдошевнинг қанотга ўйнатганимиз кўплаб омиллар сабаб. Энг асосий омил бу "Бунёдкор"нинг қанотлари анча тез эди. Шунга мослаб Тўхтахўжаевни эмас, балки Бобурни қанотда ўйнатишга қарор қилдик.

Иккинчи даврада "Локомотив" мавсум аввалида бўлгани каби кучга тўла эмасдек кўринмоқда.

Бугун фақат натижадан кўнглим тўлди. Биз ҳар ўйинда фақат ҳужумкор футбол намойиш эта олмаймиз. Мухлисларимиз эса "Локомотив"нинг чиройли ва ҳужумкор ўйинларига ўрганиб қолишган. Лекин ҳозир жамоамиз бу каби ўйнашга қодир эмас. Чунки ҳали айтиб ўтганимдек кетма-кет ўйинлар ўтказяпмиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика