Latest news

14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  1 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  17 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  2 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2

Андрей Микляев: "Локомотив"ни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради" News

Андрей Микляев: "Локомотив"ни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради"

"Локомотив" - "Ал Айн" учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микялев ўз фикрларини билдирди.
Унга жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.

"Клубни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради. Албатта кейинги босқичга чиқишни истаймиз. Аммо имкониятларни тенг деб баҳолайман", - дейди Микляев.

"Барчани Ҳайит байрами билан табриклайман. Ўйинга келсак жуда қизиқарли ўйин бўлади. Бизнинг устунлигимиз ўз уйимизда ўйнашимиз. Насиб қилса кейинги босқичга чиқамиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Рақиб сафида Кайо ўйнади. Уни ўрганиб чиқдингизми?

- Албатта рақиб сафида маҳоратли футболчилар ўйнашади. Кайони ўргандик. Аммо менга рақиб сафида Омар Абдулраҳмон ва Асприлла каби футболчилар ёқди.

- Жароҳат олганлар борми?
- Афсуски ҳа. Степанович жароҳат олиб сафдан чиққан. Ўтган ўйинда Шерзод Файзиев жароҳат олди.

- Олий лигада тўпурарсиз, аммо ОЧЛда голсиз серия чўзилиб кетди...

Темурхўжа Абдухолиқов: - Албатта, олий лига билан ОЧЛни солиштириб бўлмайди. Эртага имкон қадар гол уришга ва жамоамга ғалаба келтиришга уринаман.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?
- Ҳа тайёр.

- Рақиб сафида қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
Темурхўжа Абдухолиқов: - "Ал Айн" сафида маҳоратли футболчилар кўп. Уларни бирма бир санаб ўтириш шарт эмас деб ўйлайман.

- Эртага жамоа қандай ўйин кўрсатади ҳужумкор ёки ҳимоявий?
Темурхўжа Абдухолиқов: -
Ўйиндан олдин барча карталарни очиб юбориш тўғри бўлмаса керак. Лекин шахсан менга ҳужумкор ўйин ёқади, мураббийлар қандай тактика танлашса шундай ўйнашга тайёрмиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика