Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Андрей Микляев: "Чемпионлик учун катта қадам ташланди, аммо..." News

Андрей Микляев: "Чемпионлик учун катта қадам ташланди, аммо..."

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев "Бухоро"га қарши ўйиндан кейин учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.


- Жамоадаги барча футболчиларга ғалаба учун раҳмат айтаман. Биз икки хил тайм гувоҳига айландик. Тезкор гол бизга бугун ёрдам берди. Бугун кўплаб имкониятларни голга айлантира олмадик. Ҳимояда ҳам баъзи хатоларга йўл қўйдик. Умуман олганда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Чемпионлик учун жуда катта қадам ташладик. Лекин охирги қадамни ташлаш жуда оғир бўлади. Чунки "Динамо" бугун ютди ва уларда элитада қолиш учун имконият пайдо бўлди. Демак бу ўз-ўзидан бизга Самарқандда жуда оғир бўлишини англатади.

Финишга яқинлашганда охирги қадам ташлаш доим оғир бўлади.

"Локомотив"нинг муваффақият сири нимада? Бизда аҳил жамоа йиғилган. Клуб ичида, жамоада ҳеч қандай низолар, келишмовчиликлар йўқ. Муҳит аъло даражада. Жамоада эҳтирослар бўлади. Бу футбол. Аммо жамоа ичида ҳеч қандай низолар бўлмайди. "Локомотив" бир оиладек. Ҳакамлар билан ҳам ҳеч қандай можаролар бўлмайди. Ҳаммаси рисоладагидек. Ҳакамлар бизнинг дарвозага ҳам, бизга ҳам пенальти беришади.

Кумуш медали кимга насиб этади? Айни пайтда ўйин жиҳатидан "Насаф" жуда кучли, улар ажойиб спорт формасида. Менга кўпроқ "Насаф" кўрсатаётган ўйин маъқул. Аммо бу футбол. Футболда ҳар нарса руй бериши мумкин. Битта алоҳида учрашувда исталган жамоага қарши ўйнаса бўлади. Шу боисдан ҳам ким иккинчи ўринни эгаллаши ҳақида бирор нарса дейиш мушкул.

Янги формат? ЎФФ раҳбарияти чемпионатимиз савиясини, ўйинлар сифатини ошириш учун ушбу қарорга келди. Менимча, бу формат чемпионатимиз кучайишига хизмат қилади. Сўнгги ўйинларда бораётган жамоаларни тушунаман. Лекин бу қарор эълон қилинганидан кейин охирги учрашувлар жуда қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика