Latest news

18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  3 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  20 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11

Андрей Микляев: "Биз голни барча қоидаларга мос равишда урдик" News

Андрей Микляев: "Биз голни барча қоидаларга мос равишда урдик"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (1:1) ўйиндан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.
"Бугун ҳар томонлама оғир ўйин бўлди. Ҳам ўйин борасида, ҳам таркиб борасида. Сафар ўйинларида рақиблар бизга жуда катта қаршилик кўрсатишади. "Сепахон"га қарши ўйинда катта куч йўқотдик ва бир неча футболчиларимиз жароҳат олишди. Шу боис бугун қолган футболчиларга имкон бердим. "Сўғдиёна" жамоасининг ҳаракатлари менга ёқди. Бизга ишонч ва куч етишмади. 1:1 ҳисоби бизни қониқтирмайди, аммо бу футбол", - дейди Микляев.

- "Локомотив" гол урган вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Мени фикримча биз барча қоидага мос равишда гол урдик. Жиддий тўқнашув бўлганида фейр-плейга амал қилинса бунга қўшиламан. "Сўғдиёна" футболчиси нима учун атайин тўпни ташқарига чиқариб юборди? Ҳакам агар жиддий тўқнашув бўлса ўйинни тўхтатади. Биз гол уришимиз керак эди. Мен ўз шогирдларимга ҳар бир вазиятни охиригача ўйнашга ўргатаман. Биз "Локомотив"миз, биз охиригача ўйнаймиз. Ўша вазиятда қоида бузилиши бўлмагандику? Агар биринчи бўлимни эсласангиз Тимур Ғаниев 15-дақиқадаёқ вақтни чўзишни бошлаб юборди. Майли Ғаниев жамоадоши жароҳат олгани туфайли тўпни аутга чиқариб юборди, нима учун узоққа эмас ёнига ташлаб қўйди?

- Сиз бош мураббийсиз. Нима учун майдон четида бошқа мураббий кўрсатма берди?
- Чунки у жисмоний тайёргарликка жавоб беради.

- Бугунги ўйинда нимани ўзгартирган бўлардингиз?
- Таркибимиздаги футболчиларни даволаган бўлардим (кулади). Бугун ёшлар ўйнашди. "Сўғдиёна" бизга етарли қаршилик кўрсатди. Бугун бизга куч етишмади, 3 кун олдин "Сепахон"га қарши ўйнагандик. Йигитларга чарчоқ сезилиб қолди. Биз бугун жуда кам голли вазият яратдик.

"Локомотив" матбуот хизмати
Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика