Latest news

20:53ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:3 (матнли трансляция)  256 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  2 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  23 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1

Андрей Микляев: “Биз ғалаба учун келганмиз” News

Андрей Микляев: “Биз ғалаба учун келганмиз”

Бугун “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичи доирасида Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клубига қарши баҳс олиб боради.

Бу ўйин “Локомотив” учун ниҳоятда муҳим, қолаверса, “Темирйўлчилар” Ар Риёдга фақат ижобий натижани кўзлаб ташриф буюришган.

Кеча одатга кўра, учрашув олдидан расмий тадбирлар ташкил қилинди. Аввали “Ал Ҳилол” футбол клубида ҳар иккала жамоа менежерлари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ўтказилди. Шуни айтиш лозим, “Ал Ҳилол” клуби қароргоҳи биз турган меҳмонхонадан анча узоқ бўлиб, у ерга етиб бориш учун ўртача 40 дақиқа йўл босишга тўғри келди.

Менежерлар йиғилиши маҳаллий вақт билан 16:30да бошланди. Бунда бир қатор масалалар ва юзага келиши мумкин бўлган саволларга ойдинлик киритиб олинди. Бугунги баҳс Ар Риёддаги энг катта “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади ва ўйинга 30 минг мухлис келиши кутилмоқда. Бугун “Локомотив” қизил футболкада, “Ал Ҳилол” эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Митинг якунига етгач, ўша ернинг ўзида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида “Локо” бош мураббийи Андрей Микляевга дарвозабон Игнатий Нестеров ҳамроҳлик қилди.



А.Микляев: – Биз яна бир бор Саудия Арабистонига ташриф буюрганимиздан мамнунмиз ва яхши меҳмондўстлик учун мезбонларга миннатдорчилик билдирамиз. Энди бўлажак ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бизни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Мақсадимиз аниқ: ортга ғалаба билан қайтиш. “Локомотив” ОЧЛда ўзининг дастлабки вазифасини уддалади: бу гуруҳдан чиқиш эди. Энди янада узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз.

И.Нестеров: – Мураббийимиз айтиб ўтганидек, иккала жамоани ҳам иккита учрашувдан иборат қизиқарли баҳс кутиб турибди. Худди биз каби рақиб ҳам кейинги босқичга чиқишни хоҳлайди ва астойдил курашади. Ўйлайманки, якунда ҳаммаси биз учун ижобий кўриниш олади.

Микляевга савол: – “Локомотив”ни сафарда дуранг ҳам қониқтиради, шундан келиб чиқиб жамоа дуранг учун ўйнайдими?
А.Микляев: – Аслида-ку, ғалабани кўзлаб келганмиз. Лекин биринчи беллашув дуранг билан тугаса, жавоб учрашувида имкониятимиз ошади. Ўйиннинг қандай кечиши футболчиларнинг ҳаракатига боғлиқ. Ҳаммамиз биламиз, “Ал Ҳилол” Осиёда ўз ўрнига эга клублардан бири. Бу жамоа кўп ютуқларга эришган ва уларни ниҳоятда жиддий қабул қиляпмиз.

Нестеровга савол: – Рақиб сафида қайси футболчини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
И.Нестеров: – Мен бу жамоага қарши олдин ҳам ўйнаганман, “Ал Ҳилол”да кучли ўйинчилар кўп, бироқ кимнидир алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика