Latest news

09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  0 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  4 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  11 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0

Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди News

Андрей Канчельскис мағлубиятга изоҳ берди

Суперлиганинг 27-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"ни ғалаба табриклайман. Рақиблар яхши жамоа эканлигини кўрсатди.Футболчиларимнинг ўйинга бўлган эътибори учун мамнунман. Барча хато қилади, бу футбол. Яхшироқ ва ишончлироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йўлга қўйган биргина хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Футболчиларимга ҳеч қандай ортиқча саволларим йўқ. Футбол шундай ўйинки, унда фақатгина ақллилар бўлиши ва улар яхши юришлар қилиши керак. Ўйингача бизда кичик муаммолар бўлди. Ҳошимов терма жамоада ўйнагани учун бир неча машғулотларимизни ўтказиб юборди, шунингдек, дисквалификацияга учради. Каримов эса жароҳат олганди. Улар бизнинг асосий таркиб футболчиларимиз эди. Агарда ушбу футболчилар майдонда бўлганида ўйин бошқача кечарди. Нима бўлган тақдирда ҳам барчага раҳмат айтаман. Бугун ютишни истагандик. Аммо ҳаёт давом этади. Энди "Пахтакор"га қарши ўйин учун тайёргарлик кўрамиз. Албатта, бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, бироқ бу амалга ошмади.

Бизда ўнг қанот ҳимоячиси муаммоси кузатилди. Остон такрибда ёрқин порлаган футболчилардан бири. Бугун 4-3-3 тактикада ўйнадик. Пайович ўзи ҳимоячи бўлгани учун, уни ўнг қанотда ўйнатса бўларди. Остон эса ҳужумкорроқ футболчи. Жамоада яхши футболчилар кўп. Улар бўлганида ўйин бошқачароқ кечарди. Аммо биз қандай бўлсак, шундаймиз. Бизнинг боримизни шу майдон кўрсатди. Захира эса "Пахтакор" ёки "Локомотив" каби каби катта эмас. Ютқаздик, бироқ футболчиларга раҳмат айтаман.

Остон Ўрунов: - Ўйинга яхши тайёрлангандик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажара олдик. Аммо биргина хато орқали мағлуб бўлдик.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика