Latest news

14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  7 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1

Андрей Канчельскис: "Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман" News

Андрей Канчельскис: "Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман"

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис журналистлар саволларига жавоб берди.




- "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа биринчи бўлимнинг ўзида икки гол фарқи билан олдинда эди. Фол бўлди, хуштак чалинмади, иккинчи гол урилди. Албатта оғир. Иккинчи бўлимда бошқачароқ ўйнадик, гол урдик, вазиятлар яратдик. Аммо сафарда ўйнаш доимо қийин бўлган. Энди кейинги ўйинда таркиб ўзгаради, кимдир ўтказиб юборади, айримлар нималарнидир ўйлаши керак бўлади. Улар футболдаги кейинги фаолияти қандай ўтишини ўйлаши керак. Баъзи футболчилар барчаси яхши, аъло даражада деб ҳисоблашди, чиройли ҳаёт, яшаш яхши, аммо ҳар бир ўйинда сиз кучли эканлигингизни кўрсатишингиз керак. Барибир иккинчи гол ўйинни синдирди деб ҳисоблайман. 1:0дан чиқиб кетишнинг иложи бор, бироқ 2:0 жуда қийин масала. Кейинчалик учинчиси ҳам дарвозамиздан ўрин олди.

- Ўтган бир неча ўйинларда жамоа яхши ўйнаганди. Бунисида эса куч етишмади.
- Айтганимдек, айрим футболчилар яхши ҳаётга ўрганиб қолишган. "Насаф" майдонида дуранг, Бекободда ғалабадан кейин футболчилар ўзларига қўйилган талабни пасайтиришди. Захирада кўзи ёниб турган, ўзига бериладиган имкониятни пойлаётган футболчилар кўп. Ўзгаришлар қилинади, таркибда айрим камчиликлар ёпилади. Исмини айтмайман, у каби футболчиларни энди майдонга туширмайман, буни "Навбаҳор" мухлислари олдида ҳам ваъда бера оламан. Футболда ҳар бир ўйинда кўрсатиш ва рақибни жазолаш керак. Ҳа, баъзида Роналду ва Мессида ҳам нимадир ўхшамай қолади. Футболчида истак ва хоҳиш бўлиши шарт. Бу йўқми, демак, ўзгаришлар бўлади, таркибда янгилашлар юзага келади, унинг ўрни бошқа футболчилар билан тўлдирилади.

- Ўйиндан олдин футболчилар билан Наманган вилояти ҳокими кўришиб гаплашган дейишганди. Балки шу ҳам футболчиларга таъсир ўтказгандир.
- Йўқ, ундай эмас. Ҳокимга ташаккур айтаман. У Наманганда футболнинг ривожи учун катта иш қилмоқда. У доимо биз учун қайғуради. Шу сабабли бу ҳеч қандай таъсир қилмаган. Мағлубиятда ўзимиз айбдормиз, энди ўйин, йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиқамиз. У бизга омад тилади. Бугун футболчиларим 70 фоиз кучи билан ўйнади. Бу ҳеч нима эмас, бундан етарлича дарс олдик. Ҳар бир негатив ишдан позитив фикр ҳам олиб туриш керак бўлади. Олдимизда "Қизилқум"га қарши жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Бугунги ўйиндаги айбдорлик ҳиссини шу ўйинда йўқотамиз. Навбатдаги ўйин бошқача бўлади. Ваъда бераман.

- Жамоа биринчи бўлимда пиёда юрди. Иккинчи бўлимни юқори тезликда бошлаб, кейин яна секин ўйин бошланди. Балки футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдир.
- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Агарда иккинчи бўлимда "Бунёдкор"дан кам югурганимизда бу ҳақида гапирса бўларди. Сафарда бундай жамоага қарши ўйинда "фора" бериб ўйнаш катта хатолик бўлади. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин ҳам биз ўйинни кучайтириб яна бир бор дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Биринчи бўлимда биз ҳар томонлама рақибга ютқаздик. Гапингизга қўшиламан, футболчилар ўйинга иштиёқ билан, куч билан чиқишлари, биринчи дақиқадан 90-дақиқага қадар тўп учун курашишлари керак. Айрим футболчилар эътиборини бошқа жойга қаратган ва шунга ўхшаш муаммолар. Шу сабабли иккинчи бўлим бошиданоқ 3 футболчини захирага олдим. Бир томондан олиб қаралганда омадимиз ҳам келмади. Болов вазиятдан фойдаланганида 2:2 бўларди ва ўйин бошқача кечган бўларди. Бироз бўшашгандик "Бунёдкор" учинчисини ҳам уриб кетди. "Бунёдкор"ни яна бир бор ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика