Latest news

16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  3 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  2 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  17 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  8 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  5 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  35

Андрей Фёдоров: "Рашидовнинг агенти янги жамоа қидирмоқда" News

Андрей Фёдоров: "Рашидовнинг агенти янги жамоа қидирмоқда"

Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасида "Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Нивалдо қатнашди.

- Биринчи навбатда йигитларга чиройли ўйин кўрсатгани учун раҳмат айтаман. Ўтказиб юборилган голдан кейин улар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Улар характер кўрсата олишди ва ғалабани қўлга киритишди. Бир неча йиллардан буён чиройли ўйин кўрсатиб, юқори натижалар қайд этаётган жамоага ҳам руҳий юклама тушади. Буни ёмон ҳолатга йўйиб бўлмайди. ОЧЛни гуруҳ босқичиданоқ тарк этганимиздан кейин ҳам руҳий томондан чўкиб қолмаяпмиз. Тўғри, айрим вазиятларда футболчилар асабийлашиб кетмоқда. Шу боисдан кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Йигитлар ўтказиб юборилган голдан кейин олдиларидаги тўсиқни олиб ташлагани учун раҳмат айтаман.

Барча ишларни биргаликда бажаряпмиз, натижага мен жавоб беряпман. Ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўзимиз истаган, "Локомотив" даражасига тўғри келадиган, жамоа ўйинларини кучайтира оладиган футболчиларни топишимиз керак.

Рашидовнинг агенти янги жамоа қидирмоқда, бошқа жамоалардан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқда. Ҳозирданоқ уни "Локомотив"дан кетади дея олмайман. У биз билан йиғинларга боради. Сардорнинг ўйинларидан кўнглим тўлмоқда. Уни янада қаттиқроқ тайёрлашимиз лозим, шунингдек, унинг ўзида ҳам интилиш бўлиши керак. Унинг ўйинларидан завқ олса бўлади. Унинг агенти бошқа жамоа қидирмоқда, бироқ ҳозирда у "Локомотив" футболчиси.

20 июнда Белорусга учиб кетамиз ва учта ўйин ўтказамиз. У ердан келиб, чемпионатга тайёрланамиз.

Нивалдо: "Бундай рақиблар билан ўйинлар оғир ўтади. Жамоа футболчиларида характер бор, шу боисдан ҳар доим ғалабани хоҳлаймиз.

Кам гол уряпман? Чунки кам ўйнаяпман, жароҳат олдим, дисквалификация қилиндим. Ўйин амалиёти кам бўлганлиги учун ритмдан чиқиб кетдим. Энди ҳаммаси яхши бўлади деб умид қиламан"

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика