Latest news

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  1 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  0 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  1 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  5 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  27 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  2 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти" News

Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти"

17 августдан иккинчи бор Суперлига ўйинларига рестарт берилади.

"Локомотив" 10-тур учрашувини АГМКга қарши "Бунёдкор" стадионида ўтказади. Хабарингиз бор, навбатдаги тўртта тур марказлашган тартибда нейтрал стадионларда бўлиб ўтади. Рестартга оз қолганда "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди. 


Суперлига рестартига тайёргарлик ҳақида

- Ўйинларга тайёргарлик кўриш осон бўлмаяпти, чунки баъзи сабаларга кўра тез-тез режаларимиз ўзгариб турибди. Аввало инсонлар соғлиғи биринчи ўринда эканини жуда яхши тушуниб турибмиз. Бир нечта футболчиларимиз коронавирусга чалиниб, тузалиб ҳам бўлишди. Бу эса кишини хурсанд қилади. Қўлдан келганча жамоани бир хил савияга кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик: "Бухоро" ва биринчи лига клуби "Рубин"га қарши. Бу ўйинлар орқали жамоа ҳолатини яна бир бор кўриб олдик.


Жамоадан кетганлар ҳақида 

- Уч нафар футболчи билан хайрлашдик. Булар - Игнатий Нестеров, Ойбек Қиличев ва Даврон Ҳошимов. Албатта, асосий таркиб аъзоси билан хайрлашиш ҳар доим қийин бўлган ва бу футболчиларнинг йўқлиги барибир ўз таъсирини кўрсатади. Лекин биз мавжуд таркиб билан олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. 


Жамоага янги футболчилар келиши ҳақида 

- 10 августдан ёзги трансфер ойнаси очилди. Лекин кимдир келадими-йўқми, бу ҳақда аниқ бир гап айта олмайман. Барчаси клуб раҳбарияти билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади. 


Суперлигада навбатдаги рақиб ҳақида

- АГМК яхши клуб. Бу жамоа ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин ҳозир уларнинг ҳолати ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. АГМК Суперлигада ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. Лекин ҳар қандай серия барибир якун топади. Балки биз билан ўйинда улар мағлубиятга учрар. 


Марказлашган чемпионат ҳақида 

- Ҳозирги шароитда буни тўғри йўл деб ўйлайман. Чунки падемия сабаб кўп жойларда чемпионат марказлашган тартибда ўтказиляпти. Энг муҳими, ўйинларни ўтказиш, бу ҳар ҳолда умуман ўйнамагандан яхшироқ. Футбол ичидагиларнинг ўз севимли ишлари билан шуғулланиши - энг яхши нарса.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика