Latest news

00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  18 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4

Андрей Фёдоров: "Ўйиндан кўнглим тўлди" News

Андрей Фёдоров: "Ўйиндан кўнглим тўлди"

Олий лига 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Пахтакор"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ғузордаги омадсиз стартдан тўғри хулосаларни чиқариб галдаги баҳсга хозирландик. Йигитлар ҳам ўйиннинг аҳамиятини жуда яхши билишганди. Баҳс кутилганидек оғир ва кескин курашларга бой ўтди. Натижани жанговор дуранг сифатида баҳолайман. Ўйиндан кўнглим тўлди.

Бугун хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Чунки жамоаларнинг ҳимоя чизиғи яхши ўйнади. Шу сабабли голга тортадиган вазиятлар кам содир этилди. Ўз навбатида "Нефтчи"да ўйин сўнггига келиб ғалабани илиб кетиш учун вазият вужудга келди. Афсуски, бундан фойдала олмадик. Умумий қилиб айтганда, беллашув охирига келиб ғалабага анча яқин келганди.

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" ўйинни бўшаштирди? Йўқ, бундай ҳисобламаган бўлардим. "Пахтакор" тўпни назорат қилиш борасида катта маҳорат эга жамоа ҳисобланади. Иккинчи таймда прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик. Шунинг учун тезкор ҳужумларнинг сони камайди.

Анчадан бери бугунгидек кўп мухлис келмаганди. Ишқибозларга ташриф учун раҳмат деб қоламан. "Пахтакор"дек жиддий рақибга қарши ўйинда мухлисларнинг далдаси бизга жуда керак эди. Энди навбатдаги баҳсларга хозирлик кўришни бошлаймиз ва кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика