Latest news

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  5 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик” News

Андрей Фёдоров: “Оғир вазиятдан чиқиб кетдик”

Олий лига 23-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Олмалиқ” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
-  Биринчи ўринда барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ҳақиқатдан ҳам жуда орзиқиб кутилган муваффақиятга эришдик. Чунки мағлубиятлар серияси йигитларга қучли ва ёқимсиз босим юклаганди. Шогирдларимга раҳмат. Бугун уларнинг ўйинидан қониқдим. Ушбу ғалаба муҳим аҳамият касб этарди. Чунки бизни мана шундай оғир даврдан чиқиб кетишимиз ғалаба керак эди. Буни йигитлар уддалашди. Ҳа, ўйинга мухлислар ташрифи оз бўлди. Лекин мана шу оз бўлсада, бизни қўллаш учун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Бу ғалабада уларнинг ҳиссаси ҳам бор. Энди бундан буёғига ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил.

-  “Нефтчи” ёшлар жамоаси таркибида Дамир Низанов ҳамда Иброҳим Нўъмонов сингари иқтидорли футболчилар муваффақиятли тўп суришмоқда. Фикримизча, улар асосий жамоа савиясига тўғри келади. Ушбу ўйинчиларга қачон имконят берасиз?
-  Дамир Низановнинг ўйинларини алоҳида кузатиб келаман. Ҳақиқат ҳам яхши ўйинчи. Ёшлар жамоамиз сафида юқори савияда тўп сурмоқда. Бироқ Олий лига бу жуда катта синов дегани. Ҳозирча Дамир асосий жамоага киришиб кетишида бир қатор муаммоларга дуч келяпти. У асосий таркиб билан бирга шуғулланди. Тез орада Дамирни ҳам асосий жамоа сафида кўрасиз. Очиғи, Низанов яқин келажакда “Нефтчи”нинг юлдуз ўйинчиларидан бири бўлишига умид билдиряпман.

-  Нўъмоновчи?
-  Иброҳимда Олий лигада ўйнаш учун хар тарафлама имконият бор. Жисмонан бақувват, зарбалари ёмон эмас. Техник маҳорати ҳам жойида. Бироқ у руҳий тарафдан Олий лигада ўйнашга тайёр эмас. Тўғри ҳали ёш. Тенгқурлари ичида етакчи ҳисобланди. Агар менинг фикрларими матбуотда ўқиса, яхшилаб тушиниб олсин қачон ўзини руҳий тайёргарлигини мукаммал деб билса кейин Олий лигада ўйнайди.

-  Кейин турда “Обод”га қарши баҳс кутяпти. Осон ўйин бўлмайди. Тўғрими?
-  Албатта. Биз тошкент клубига қарши ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Улар биринчи даврада бизга қарши қандай кучли ўйин намойиш этганини яхши эслайман. Албатта “Обод” билан баҳсга фақат ғалаба учун борамиз, - Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика