Latest news

06:10"Манчестер Сити" - "Ал Айн" 1:0 (Матнли трансляция)  1 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  128 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0

Андрей Фёдоров: “Очколарни кузда санаймиз” News

Андрей Фёдоров: “Очколарни кузда санаймиз”

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди. Мураббий ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

“Бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Қўқон жамоасига қарши ўйинимиз билан дуранг натижага лойиқ эдик, ғалабага эмас. “Қўқон-1912” футболчилари жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга эканлигини кўриниб турибди. Мағлубиятга асосий сабаб сифатида айтишим мумкунки, бугун шогирдларимда спортга хос хисиёт етишмади. Йигитларнинг жисмоний ҳолати жойида. Гап уларнинг ўйинга бўлган муносабатидадир. 2 ҳафтада 3 та дербида иштирок этдик. Мазкур ўйинлардан сўнг асосий таркибдаги йигитларнинг айримлари бугунги баҳсга тўлиқ тайёр эмаслиги кўринди. Гол урганимиздан сўнг тактик ўзгаришларни амалга оширдик ва ўйинимизда жонланиш юзага келди. Бироқ кейинчалик йигитлар мана темпни ушлаб қола олишмади.

- Андрей Витальевич, “Нефтчи”да тартиб-интизом борасида камчиликлар кўзга ташланяпти. Андижонда Музаффаров четлатилган бўлса бугун Дилёр Ирматовда худди шундай вазият кузатилди...
- Интизом масаласида доим йигитлар билан ишлайман. Музаффаров федерация ва клуб томонидан кескин жазоланди.  Дилёрга келсак унинг ўйин услуби мана шундай кескин шаклланган. Ирматов хеч қачон тўғридан-тўғри карточка оладиган вазиятларни юзага келтирмайди. Илк сариқ карточкаси ҳам рақиб билан бироз тортишгани учун олди холос. Тўғри у қизиқон футболчилар сирасига киради.

- “Нефтчи”  доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа ҳисобланади. Бироқ 4-турдан кейин жамоанинг бисотидаги очколари атига 2 тани ташкил этади холос. Кейинги турда эса қийин ўйин кутяпти.
-  Энди 4 та ўйинда иштирок этдик. Очколарни кузда санаймиз. Кейинги турни Бухорода ўтказамиз. Ҳозирдан навбатдаги беллашув ҳақида ўйлашни бошлайман. Менинг вазифам жамоани ўйинга қўлдан келганча тайёрлаш. Мураббий учрашувда жамоасидан кўп нарса кутади. Лекин яшил майдондаги воқеалар давомийлиги ундаги иштирокчиларга боғлиқ. Майдонда мураббий футбол ўйнамайди. Мавсум аввалида мухлисларга юқори натижаларни қайд этишга ваъда қилганмиз ва шу мақсад сари доим олға борамиз, - деди Фёдоров.


"Нефтчи" матбуот хизмати


Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика