Latest news

14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  1 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  10

Андрей Фёдоров: "Исталган мураббий тенг кучли иккита таркибга эга бўлишни истайди" News

Андрей Фёдоров: "Исталган мураббий тенг кучли иккита таркибга эга бўлишни истайди"

ОЧЛ-2019 доирасидаги "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Андрей Фёдоров қатнашди.

"Ўйиндан қониқдим. Бир ҳафтадаги учинчи ўйинни ўтказдик. Иккинчи таймни фаол бошладик, афсуски четлатиш барча режаларимизни бузиб юборди. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлса яхши бўларди", - дейди Андрей Фёдоров.

- Бугун "Локомотив"нинг энг яхши ўйини бўлмади деб ўйлайман. Бугун икки очко йўқотилди деб ҳисоблайсизми?
- Таркибда йўқотишлар бор эди. Йигитларнинг кўпида чарчоқ борлиги учун ҳам ҳужумда вазиятлар камроқ бўлди.

- Учта фронтда кураш олиб бораётган "Локомотив" учун захира ўриндиғи тор эмасми?
- Балки тўғридир. Барча мураббий ҳам тенг кучли иккита таркибга эга бўлишни истайди. Аммо футболчилар келса улар ўйнаши ҳам керак, ҳозирги йигитлардан кучли бўлишлари ҳам лозим. Йил бошида ўзимиз истаган футболчиларни таркибга қўшиб олгандик.



"Ўйин жудаям қизиқ бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Яхши ўйин бўлди. Ўтган ўйинлардаги ҳаяжоннинг сабаби тажрибам камлигида эди, ОЧЛда дебют қилаяпман. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб борамиз", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Жавоҳир Илёсов.


Rating: -61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика