Latest news

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  2 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  4 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   29 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  8 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

Андрей Фёдоров: "Исмоиловнинг жамоага қайтгани катта фойда берди" News

Андрей Фёдоров: "Исмоиловнинг жамоага қайтгани катта фойда берди"

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди.


- Умуман олганда ўйин тўлиқ бизнинг режамиз асосида кечмади. Четлатишдан сўнг жамоамиз кўрсатган ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Ўйиндан олдин "Нефтчи" Тошкентда 2001 йилдан буён ғалаба қозона олмаётганини билгандим. Бу нохуш анъанани бузганимиздан хурсандмиз. Бугун аксарият вазиятларда жамоамиз яхши ҳаракат қилди. Тўғри, хатолар бўлди. Баъзи вазиятларда яхшироқ ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Қарши ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Умуман олганда, бугун жамоамиз мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди. Қизил карточка футболда бўладиган ҳолат. Шу боис, ҳар қандай вазиятда жамоа тайёр турмоқ лозим. Бугун жамоамиз футболчилари ирода намойиш этишди ва жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мурод Исмоиловнинг жамоага келгани фойда бердими? "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабада Мурод Исмоиловнинг ҳиссаси жуда катта бўлди.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика