Latest news

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  32 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Андрей Фёдоров: "Бунёдкор"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин ўзимизга келиб олдик" News

Андрей Фёдоров: "Бунёдкор"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин ўзимизга келиб олдик"

"Нефтчи" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

"Мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин оғир ўтишини билардик. "Бунёдкор"дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг шогирдларим ўзларига келиб олишди. Гол ургандан сўнг ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Бунда "Навбаҳор"нинг ҳам хиссаси бўлди. Ғалаба учун борини берган йигитларга раҳмат айтаман", - дейди Андрей Фёдоров.

"Шерзод Ҳакимовда кичик жароҳат бор эди, ўйин пайтида бу уни безовта қилди шу боис алмаштиришга қарор қилдик".

"Назорат учрашувларини яхши савияда ўтказдик. Ўртоқлик учрашувларида кам гол ўтказдик. Балки йигитлар ўзларини бўш қўйиб юборишгандир. Балки бошқа сабабдир. Расмий ўйин босими йигитларга таъсир қилади. Балким руҳий жиҳатдан расмий учрашувларга тайёр бўлмасак керак".

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Фото: Акрамжон Мамадалиев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика