Latest news

01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  5 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  56 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7

Андрей Фёдоров: "Бу ўртоқлик ўйини эмас!" News

Андрей Фёдоров: "Бу ўртоқлик ўйини эмас!"

"Локомотив" - "Ал Райян" учрашуви якунланганидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Тимурхўжа Абдухолиқов иштирок этди.

- Биринчи навбатда "Локомотив"нинг барча мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ҳозирги ҳолатда бу ўйин бизга ҳеч нима бермасди, буни кеча ҳам таъкидлагандим. Оз бўлсада мухлислар келганига раҳмат. Кеча менга бу ўйин деярли ўртоқлик мақомида ўтишини ва қандай қилиб футболчиларга иштиёқ беришимни айтишганди. Бу ўртоқлик ўйини эмас! ОЧЛ ўйинлари кўп бўлмайди. Ҳа, ўйин жуда ёмон бошланди. Маъмурнинг бу хатосини унинг ўйин амалиёти камлиги билан боғлаган бўлардим. Асосийси, таслим бўлмадик ва асабийлашмасликка интилдик. Танаффусда футболчиларга хотиржам бўлиш кераклигини айтдим. Иккинчи бўлим бошидан, балки бутун бир тайм давомида ўйинни назорат қилдик ва ҳужумларни ажойиб якунлай олдик. Бу эса ғалабага олиб келди. Йигитларнинг ғалабага чанқоқлиги юқори эди. Ҳа, бунга қадар кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Ғалаба 3 очкодан бошқа ҳеч нима бермаслигини барча билса ҳам, футболчиларга ғалаба қозониш шарт эканлигини ва ўзимизни йўқотиб қўймаслигимизни, Ҳар доимгидек ўйнаш кераклигини тушунтирдим. Айта оламанки, бугун камроқ хато қилдик.

Тимурхўжа Абдухолиқов: - Тўғри, ғалаба ҳеч нимани ҳал қилмасди. Аммо Ғалаба ҳар доим яхши ҳиссиётлар беради. Ўйинга келадиган бўлсам, 2:0дан кейин уйғондик, қайтишга ҳаракат қилдик. Унга қадар биз концентрацини йўқотиб қўйдик. Албатта, кейинчалик ўзимизга келиб, кетма кет голлар урдик.

- ОЧЛнинг ушбу мавсумида 5та гол урдингиз. Хўш, халқаро майдондаги ўйинингиздан қониқдингизми?
5та гол урасизми, 10та урасизми бунинг фарқи йўқ. Гуруҳдан чиқиш керак эди. 2016 йилда 3та гол урган бўлсак ҳам, гуруҳдан чиққандик. Бу мавсум эса вазифа бажарилмади.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика