Latest news

09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  0 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  16 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  20 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1

Андре Виллаш-Боаш: "Бистров, Измайлов ва Одил Аҳмедов "Краснодар"ни кучайтиришди" News

Андре Виллаш-Боаш: "Бистров, Измайлов ва Одил Аҳмедов "Краснодар"ни кучайтиришди"

"Зенит" клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш "Краснодар"га қарши ўйиндан олдин очиқ машғулотлар вақтида журналистлар саволларига жавоб берди.
Мураббийга "Краснодар" борасида ҳам саволлар берилди.

— «Краснодар» ҳақида фикрингиз қандай? Бу жамоа бошқалардан нимаси билан фарқ қилади. «Зенит» ва «Краснодар» ҳужумкор ўйин намойиш этишади. Баҳс қандай ўтаркин?

 — «Краснодар» – Россияда менга энг ёққан жамоалардан бири. Уларнинг ўйини тўғри ташкил этилган, жамоа ҳужумкор тактикада ўйнайди. Бундан ташқари, краснодарликлар қарши ҳужумларда жуда тез. «Краснодар»га қарши ўйин оғир кечади, сабаби рақиб ҳар бир хатодан унумли фойдаланиши мумкин.
 
Умуман олганда «Зенит»ни қийин ўйин кутмоқда. «Краснодар» бир неча ўйиндан бери ютқазмаяпти, еврокубокда ҳам яхши ўйнмоқда. Жамоа ўтган йилга нисбатан жуда катта ўсишга эришган. Роман Широков кетган бўлса ҳам «Краснодар» бир қатор кучли футболчилар билан кучайди. Улар орасида Владимир Бистров, Марат Измайлов ва Одил Аҳмедов каби ўйинчилар бор. Бу жуда яхши трансферлар.

Эслатиб ўтамиз, "Краснодар" - "Зенит" учрашуви 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика