Latest news

19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  0 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  6 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  7 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  7 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  5 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1 15:29"Динамо" дарвозасига белгиланмаган пенальти, "Сурхон"нинг ҳисобга олинмаган голи. Суперлиганинг 18-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:08Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда   11 15:05Каземиро "Манчестер Юнайтед" янги мавсумда АПЛ чемпионига айланади деб ҳисобламоқда  14

"Андижон" ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнади News

"Андижон" ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Андижон" - "Олмалиқ" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди..

17:30. “Андижон” – “Олмалиқ” 1:1 (1:1).

22 август. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Б.Қодиров (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро), А.Эргашев (Тошкент).

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Комиссар: Фарҳод Магометов (Тошкент).

Голлар: Азамат Исроилов, 40 - 0:1. Абдулатиф Абдуқодиров, 45+1 - 1:1.

“Андижон”: 1.Муҳиддин Худоёров, 3.Даврон Турсунов, 4.Раҳим Қодиров, 6.Иброҳим Отахонов, 15.Абдулатиф Абдуқодиров, 17.Мирзакамол Камолов, 28.Расул Раҳмонов (С) (11.Шуҳрат Мирхолдиршаев, 79), 31.Аббос Махсталиев, 35.Виталий Визавер (21.Абдулазиз Юсупов, 57. 8.Баҳром Абдураҳимов, 69 ), 41.Максимилиан Фомин, 64.Азиз Ибрагимов.

Захира: 30.Сергей Смородин, 9.Лочин Солиев,  19.Алишер Тўхтасинов,  99.Аюбхон Гаппаров.

“Олмалиқ”: 16.Умид Хонимқулов (С), 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Азамат Исроилов, 6.Шакир Зуаги, 7.Достон Абдураҳмонов, 10.Санжар Шоаҳмедов, 11.Зоҳир Пиримов (17.Никита Павленко, 65), 15.Обид Жўрабоев, 20.Дарко Станоевич, 50.Евгений Гоголь (55.Франжич Петр, 27), 93.Исломбек Исоқжонов (99.Тимур Ҳакимов, 86).

Захира: 25.Акмал Ортиқов, 18.Дилявер Абибуллаев, 24.Диёр Туропов,  87.Жаҳонгир Жиямуродов.

Огоҳлантиришлар: Обид Жўрабоев, 52. Азиз Ибрагимов, 62.


* Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Андижондаги баҳснинг бошланишига саноқли дақиқалар қолди.

* Бугун мухлисларни қизиқарли ўйин кутиб турибди десак муболаға бўлмайди. Ҳар холда шунга умид қиламиз. 

* Олий лигада қолиш учун курашаётган "бургутлар"ни бугун фақат ва фақат ғалаба қониқтиради.

* Майдон эгалари таркибида ўзгаришла бор. Асрор Раҳмонов дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборса, Темур Ғаниев мураббийлар штаби томонидан таркибга киритилмади.

* Давралар оралиғида "Андижон" сафига келиб қўшилган Максимилиан Фомин бугун янги жамоаси таркибида дебют учрашувини ўтказади.

* Стадиондаги мухлислар ташрифини у қадар кўп дея олмаймиз. Буни тушунса бўлади. 


* Андижонда об-ҳаво иссиқ. Футболчиларга қийин бўлиши тайин.


 * Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Бироздан сўнг Ильгиз Танташев хуштагини чалиб, ўйин бошланишига руҳсат беради.


* Соат 17:30. Ўйин бошланди.


* Мезбонлар тўпни ўйинга киритган холда, баҳсни бошлашди.


* Тўп "Олмалиқ" футболчиларида. Меҳмонлар ўйинни ўз назоратига олишга ҳаракат қилмоқда.


2. Азиз Ибрагимов тўпни олдинга тепиб, Абдуқодировни қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Бироқ меҳмонлар ҳавфни бартараф этишга эришди.  


4. Камолов ўнг қанотда Обид Жўрабоевдан тўпни олиб қўйиб олдинга ташланди. Унинг жарима майдони ичига узатган тўпини Гоголь ҳотиржам тарзда қайтаришга эришди. 


8. Мирзакамол Камолов ўнг қанотда фаоллик кўрсатмоқда. 


9. "Олмалиқ" қарши ҳужумга ўтди. Шоаҳмедов тўпни эгаллаб олиб, Пиримовни пас билан таъминлади. Зоҳир эса Исоқжонов билан "стенка" ўйнаган холда жарима майдони ичига ёриб кирди. "Олмалиқ"нинг 93-рақамли ҳужумчисининг берган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди. 


12.Махсталиевнинг рақиб дарвозаси томон берган зарбаси Станоевичга тегиб йўналишини ўзгатирди.


13.Аббос Махсталиевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ибрагимов жарима зарбасини амалга оширди. "Олмалиқ" ҳимоячилари ўз жарима майдони ичида тўпни қайтаришга эришди.


17.Меҳмонларда ҳисобни очиш имконияти юзага келди. Жарима майдони ичидаги пала-партишлик сал бўлмаса "Андижон"га қимматга тушиши мумкин эди.


20. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам бир нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда. 


24. Маълумот ўрнида яна шуни қўшимча қилиш жоизки, Игорь Шквирини бошқарувидаги "Олмалиқ" иккинчи давранинг дастлабки 3 турида бир очко жамғарган.


25. Майдон эгалари "Андижон" эса уч очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйган.


26. Евгений Гоголь рақиб ўйинчиси Даврон Турсунов билан тўқнашиб кетиб, бошидан оғир жароҳат олди. Россиялик ҳимоячини тез тиббий ёрдам хизмати шифохонага олиб кетмоқда.


27. Гогольни ўрнига асвтралиялик Франжич Петр майдонга туширилди.


33. Расул Раҳмоновнинг жарима майдони ичида берган кучли зарбасини Хонимқулов маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


34.Бурчак тўпини амалга оширган майдон эгалари айни шу дақиқада ҳисобни очиши мумкин эди. Даврон Турсунов бош билан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади. 


36. Хавфли вазииияяят! Турсунов яна гол уриш учун қулай имконият бўлганди. Жарима майдони ичига узатилган тўпга Даврон салгина кеч қолди.  


40. ГОООООЛЛ. Азамат Исроилов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, Худоёров дарвозасини ишғол этган холда, ҳисобни очишга эришди.

* Бош ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 2 дақиқа вақт қўшиб берди.


45+1. ГООООЛЛЛЛ. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Абдулатиф Абдуқодиров ўзининг аниқ зарбаси билан Хонимқуловни ранжитди. 


* Биринчи тайм поёнига етди. Жамоалар танаффусга йўл олди.


* Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 


46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


47. Аббос Махсталиев марказда тўпни эгаллаб олиб, олдинда турган шериги Абдуқодировга пас узатди. Лекин ҳаводан узатилган тўпни Дарко Станоевич боши билан Хонимқуловга узатиб берди.


49. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди.


51. Азиз Ибрагимов чамаси 35-40 метрлардан зарба йўллаб "Олмалиқ" посбонининг хушёрлигини синаб кўрди. 


52. Виталий Визавер рақиби Обид Жўрабоевдан тўпни олиб қўйди. "Олмалиқ" ҳимоячиси ушбу вазиятда Азиз Ибрагимовга қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ топилди. 


59. Мирзакамол Камолов ўз жарима майдони ичида тўпни дарвозабонга узатди. Сал бўлмаса ушбу тўп узатиш, "Андижон" учун қимматга тушиши мумкин эди. Тўп майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 


62. Ибрагимов рақиби Шакир Зуагига нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. айтиш мумкинки, Азиз олдинги турда ҳам бош ҳакам томонидан сариқ билан "сийланганди".


64. "Андижон" футболчилари қарши ҳужум уюштирди. Расул Раҳмонов марказда тўпни эгаллаб олиб, олдинга юриш қилди. Мезбонлар сардори ўзидан ҳам олдинроқда турган жамоадоши Абдуқодировга тўпни оширди. Бироқ Абдулатифнинг берган зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб қайтди.


66. Энди Абдуқодировнинг ўзи ҳужум ташкил этди. Қаршисида уч нафар рақиби бўлишига қарамай, 27 ёшли футболчи алдамчи ҳаракатлари билан олдинга ташланди. Ўнг қанотдан "очилиб" бораётган Камолов тўпни қабул қилиб олиб, уни жарима майдон ичига узатди. Бироқ ҳеч ким йўқ. 


69. "Андижон" мураббийи ҳозир кутилмаган қарори билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Захирадан майдонга тушганига эндигина 12 дақиқа бўлган Абдулазиз Юсуповнинг ўрнига Баҳром Абдураҳимов туширилди.


74. ЗАРБАААА! Абдуқодиров - Абдураҳимовнинг дриблингидан сўнг, Ибрагимов чамаси 20 метрлардан дарвоза сари кучли зарба йўллади. Хонимқулов тўпни қийинчилик билан ушлаб олишга эришди.


76. Баҳром Абдураҳимов меҳмонлар жарима майдони ичига ёриб кирди ва йиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. 


79. Расул Раҳмонов жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Шуҳрат Мирхолдиршаев туширилди.


80. Достон Абдураҳмонов ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


83. Максимилиан Фоминда гол уриш учун жуда қулай имконият юзага келганди. Бироқ унинг бош билан берган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.


86. Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида "Андижон" учун тўп тепган Тимур Ҳакимов бугун "Олмалиқ" таркибида захирадан майдонга туширилди. 


87. Шакир Зуаги чап қанотда жарима зарбасини амалга оширди. Унинг тепган тўпи бироз ноаниқ кўриниш олди.


88. Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ташланди. Рақиблари қуршовида қолиб кетган футболчи орқароқда турган шериги Камоловни пас билан таъминлади. Мирзакамолнинг жарима майдони ичига узатган тўпига Абдуқодиров эгалик қилмоқчи бўлди. Бироқ қанот ҳаками ўйиндан ташқари холатни қайд этди.


90. Бош ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


Ўйин якунланди. Биринчи даврада бўлгани каби иккинчи даврада ҳам "Андижон" - "Олмалиқ" баҳсида дуранг қайд этилди.


Эътиборингиз учун ташаккур! Саломат бўлинг!



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика