Latest news

17:33ПСЖ футболчиси Моуриньюнинг қўнғироғи сабаб Англияга эмас, Туркияга кетмоқда  0 16:59"Барселона" футболчиси 5:4 ҳақида: "Бу фаолиятимдаги энг даҳшатли ўйин"  10 16:31Сречко Катанец: "Терма жамоада нималар қилганимизни ва қандай ютуқларга эришганимизни билишингиз керак"  38 16:05Ҳусановнинг агенти: "Биз билан АПЛнинг 12 клуби алоқага чиқди"  9 15:06БМБ 14 та гол урган ва учинчи бор чемпион бўлган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:34Расман: "Боруссия Д" бош мураббийни истеъфога чиқарди  4 14:03"Реал" ёки "Барселона"да ўйнаш? Холанд жавоб берди  26 13:35МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   39 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖнинг янги мураббийи эртага Қатарга учиб кетади  173 12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  283 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   16 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1

"Андижон" мавсумолди йиғинлардан бирини Туркияда олиб боради News

"Андижон" мавсумолди йиғинлардан бирини Туркияда олиб боради

Маълумки, “Андижон” жамоаси келаси мавсумда ҳам олий лигада иштирок этади.
Албатта, “Андижон” клубининг 50 йиллик юбилейига бу муносиб совға бўлди. Бунинг учун жамоа раҳбарияти ЎФФ мутасаддиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, уларга янги мавсумда “Андижон” бошқача ўйин кўрсатишини, бундан буён жамоа олий лигадаги намунали клублар қаторидан ўрин олишга интилишини маълум қилди. Шу боис андижонликлар пухта қилиб 2015 йилги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Айни пайтда ҳали ҳеч бир жамоа чемпионат бошлангунига қадар қаерларда йиғинлар ўтказиши борасидаги режаларини оммага эълон қилмади. “Андижон” эса ўз режаларини жамоатчиликка тўла-тўкис етказишга қарор қилди.

Янги чемпионат бошлангунигача андижонликлар бешта ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишни белгилаганлар. Дастлабки икки ҳафталик йиғин Андижонда ўтади. Бу йиғинда футболчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади. Янги йил байрамидан кейин жамоа яна Андижонда шуғулланади. Шундан сўнг тайёргарлик Тошкентга кўчади. Эътиборлиси, февраль ойида андижонликлар Туркияда йиғин ўтказишни режалаштиришган. Охирги йиғин эса яна пойтахтда бўлади.

“Андижон” жамоаси янги мавсумга мана бу график асосида ҳозирлик кўради:
1) 2014 йил 15-29 декабрь – Андижонда;
2) 2015 йил 4-18 январь – Андижонда;
3) 2015 йил 22 январь-4 февраль – Тошкентда;
4) 2015 йил 7-21 февраль – Туркияда;
5) 2015 йил 24 февраль-1 март – Тошкентда.

Учинчи йиғин якунида, яъни январнинг охири-февралнинг биринчи кунларида жамоа аъзолари ЎФФ қошидаги “Futbol-MED” тиббиёт марказида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади.

Олинган маълумотларга кўра, 17 декабрь куни олий лига клублари ўртасидаги 2015 йилги чемпионат тақвимини тузиш учун қуръа ташланади. 24-миллий чемпионатнинг бошланиши эса 7-8 мартга мўлжалланмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика