Latest news

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  16 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

«Андижон» футбол клуби мухлислари фаоллари Қаршига ташриф буюришди News

«Андижон» футбол клуби мухлислари фаоллари Қаршига ташриф буюришди

Кеча Андижоннинг "Андижон" футбол клуби мухлислари фаоллари Қаршига ташриф буюришди.

Музаффар Ахаджонов бошчилигидаги мухлисларни Марказий стадионда "Насаф" футбол ишқибозлари клуби етакчиси Уктам Ўзоқов кутиб олди.

Меҳмонлар Марказий стадионда футболчилар ва мухлислар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Шунингдек ўзаро қизғин суҳбат ҳам бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида ҳар иккала клуби ишқибозлар етакчилари ўз тажрибалари билан ҳам ўртоқлашишди. Суҳбат чоғида мухлислар ўз севикли жамоаларининг чемпионат ва мамлакат биринчилигидаги олиб бораётган ютуқ ва камчиликларини ҳам муҳокама қилишди.

"Насаф" ишқибозлар клуби мамлакатимиздаги кўпгина мухлислар клуби билан дўстона ҳамкорлик қилиб келишади. Жумладан бу йил қуйи лигада фаолият юритаётган "Андижон" футбол клуби ишқибозлари билан ҳам ана шундай алоқа ўрнатилган.

Меҳмонлар яхши таасурот ва кайфият билан Марказий стадионни тарк этишди. Меҳмонлар ҳузурида доимо Уктам Ўзоқов ҳозир бўлди. Меҳмонлар илиқ қабул  учун ўз ташаккурларини изҳор қилишиб хайрлашишди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика