"Андижон" эртага ўз қароргоҳида йиғилади
21 jul 2013 22:46
News
"Андижон" эртага ўз қароргоҳида йиғилади
Бугунги кунга келиб нафақат олий лига клублари балки, биринчи лиганинг кўплаб жамоалари ҳам иккинчи босқич ўйинлари учун тайёргарликни бошлаб юборган.
Аммо "Шарқ" минтақасида пешқадам счифатида танаффусга йўл олган "Андижон" ҳануз йиғинни бошламади. Олинган маълумотларга кўра, Азамат Абдураимов эртага, яъни 22 июль душанба куни футболчиларни Андижонда йиғади ва машғулотларга киришилади. Клуб расмий сайтида ёзилишича жамоани ҳозирча Асқар Жадигеров, Александр Лупашко ҳамда Аскер Нажафалиев расман тарк этган.
Бўлажак йиғинда мураббийлар штаби албатта таркибга янги футболчиларни таклиф этади ва уларни синовдан ўтказади. Маъқул келганлари билан эса битим имзоланади.
Бўлажак йиғинда мураббийлар штаби албатта таркибга янги футболчиларни таклиф этади ва уларни синовдан ўтказади. Маъқул келганлари билан эса битим имзоланади.
Катта эхтимол билан биринчи босқичда "Пахтакор-2" жамоасида тўп сурган, асли андижонлик бўлган Илҳом Абдуғаниев иккинчи даврани "Андижон"да ўтказиши кутилмоқда. Шунингдек яна бошқа бир нечта футболчилар ҳам келиши мумкин. Бу ҳақда жамоанинг йиғини бошланганидан сўнг билиб оламиз.
Ҳумоюн Давуров
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments