Latest news

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  47 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  4 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  5 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз» News

«Андижон»нинг янги етакчиларидан бири: «Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам фақат ғалаба учун курашамиз»

Чемпионатни муваффақиятли бошлаган «Андижон» энди Ўзбекистон Кубогида ҳам юришини бошлайди.

Албатта ҳозир эмас. Аммо Кубок баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва табиийки, гуруҳлар барчани қизиқтирмоқда. «Андижон» эса «Н» гуруҳида «Динамо», «Насаф» ҳамда «Навбаҳор» билан жойлашди. «Бургутлар» сафида ўзини кўрсатаётган футболчилардан бири Бектемир Абдуманнонов эса «Андижон» матбуот хизматига қуръа ҳақида интервью берди.

-Бектемир, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. «Андижон» жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз қандай?

-Кубок босқичида ҳам яхши натижалар кўрсатиб, гуруҳдан чиқишни ният қиляпмиз. Гуруҳимизда яхши жамоалар бор. Бу эса бизга янада яхши тажриба бўлади, деб ўйлайман. Гуруҳимиздаги иккита ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

-Деряли ҳамма «Н» гуруҳига «ўлим гуруҳи» дея ном беришяпти…

-Ҳозир ҳамма клублар ўзига яраша яхши. Қанча кучли рақиб бўлса, шунча яхши. Биз барча учрашувда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

-Булар сиз кутган рақибларми ёки…

-Йўқ, бу жамоаларни кутмагандим.

-«Андижон» чемпионатни яхши бошлади. Суперлига билан Кубок баҳслари орасида сиз учун энг муҳими қайси?

-Жамоамиз билан Кубокда ҳам, Суперлигада ҳам ғалаба учун курашамиз. Ўзбекистон Кубогида маъсулият катта. Ютқазсангиз мусобақани тарк этасиз. Кубок учрашувлари шуниси билан ҳам қизиқ.

-30 март куни «Насаф» «Бобур Арена»да ўйнайди. Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-Жамоа билан машғулотларга жиддий киришганмиз. 23 март куни Қирғизистон U 20 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Ундан кейин бор эътиборни 30 март кунида бўладиган ўйинга қаратамиз. Кайфият аъло даражада ва шундай руҳда ўйинларимизни давом эттирамиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика